fcnasaf.uz

  06 Jul 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Эркин Комиловни табриклаймиз!

Бугун “Насаф” ПФКнинг маркетинг бўлими ходими Эркин Комилов таваллуд айёмини нишонламоқда. Эркинжон бугун 30 ёшга тўлди.

Анча йиллардан буён клубимизда меҳнат қилиб келаётган Эркинжон, ўз ишига сидқидилдан ёндошиши туфайли жамоамизда эътирофга сазовор бўлган. Табиатан хушчақчақ ходимимизни ҳамма ҳурмат қилади.

Эркинжонни бугунги таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, ходимлари, мураббийлари ва футболчилари номидан самимий табриклаймиз. Унга мустаҳкам сиҳат саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Фаолиятида эса улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Эркинжон туғилган кунингиз муборак бўлсин!

“Насаф” ПФК жамоаси