fcnasaf.uz

  15 Oct 2018 Янгиликлар, ЎФА янгиликлари

Эктор Купер: “Биз ўз ўйин услубимизни яратаяпмиз”

Эртага бўладиган Ўзбекистон – Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Эктор Купер ҳамда футболчи Одил Ҳамробековлар иштирок этишди.

Эктор Купер: - Эртанги ўйиндан асосий мақсадимиз биринчи КХДРга қарши ўйиндаги тартибли ҳимояни янада такомиллаштириш, янги футболчиларнининг айримларини синаб кўришдир. Кейинги йиғинимиз бир ойдан кейин ташкил этилади. Умид қиламан кейинги йиғинга ҳам футболчилар яхши формада қайтиб келишади. Рақиблар ўйинини таҳлил қилиб боряпмиз. Келаси ўйинларда ўз мутахассиларимизни рақиб ўйинларини ўрганиш учун юборишни ният қилганмиз. Биз биринчи ўринда рақибга қараб мослашишни эмас балки ўз ўйин услубимизни яратишга ҳаракат қиламиз. Ҳеч бир ўйинчига терма жамоада жой кафолатланмаган. Мен кимнидир термага чақирсам ёки чақирмасам бу ҳақда батафсил маълумот беришни истамайман. Кимнидир йиғинга чақирмасам ўша футболчи қайтиб терма жамоада ўйнамайди, дегани эмас. Виталий Денисов жароҳати борлиги сабаб терма жамоа йиғинига чақирилмади. Терма жамоанинг ўйини унинг юзидир. Биз ўз юзимизни яратиш ҳаракатидамиз. Биз ўйин давомида кўплаб тактикаларни синаб кўрамиз. Бизда албатта заҳира ўйин услублари бор. Кейинга ўйинлар натижасига қараб уларни ҳам синаб кўрамиз.

ЎФА матбуот хизмати