fcnasaf.uz

  08 Aug 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Драган Черан: "Биз яхши ва ёмон кунларда биргамиз"

Айни пайтда Қаршининг “Насаф” клубида Драган Черан кўплаб голлар урмоқда. “Аджарлар” ҳужумчиси “Қўқон-1912”га қарши учрашувда ҳам меҳмонлар дарвозасини ишғол қилишга эришди.

SPORTS.uz сайти мухбири эса қаршиликлар тўпурари билан қисқача суҳбат ташкил этди. Унда 10 та гол билан Марат Бикмаевни таъқиб қилаётган Черан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:  

Биз нега уйда сафардагидан кўра яхшироқ ўйнаймиз? Сабаби, Қаршида ўз мухлисларимиз кўз ўнгида тўп тепиш бизга ёқади. Ишқибозлардан қувват оламиз. Қолаверса, сўнги 6 ойда ўз стадионимизни жуда соғингандик.

Биз учун энг муҳими ҳар бир ўйинда вазиятлар яратиш ва имкониятлардан унумли фойдаланиш. Аммо доим ҳам биз ўйлагандек бўлавермайди. Айтайлик, “Локомотив” га қарши баҳсда бўлгани сингари баъзида омадимиз чопмайди. Бу футбол, ўйинда хатолар учраб туради. Ким кам хато қилса, ғалаба ҳам ўша томонда. “Локо” яхши жамоа ва биз уларни хурмат қиламиз. Бироқ барчасидан олдин ўзимизни хурмат қилишимиз керак. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Бу спорт турида мағлуб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Шу сабабдан, майдонга тушганда ҳеч нарсадан қўрқмай фақат мухлислар учун ўйнашга интиламиз.

Тўғрисини айтаман, мен умуман тўпурарлик ҳақида ўйламайман. Энг муҳими жамоадошларимнинг қўллаб-қувватлашларини ҳис этиш. Чунки биз яхши ва ёмон кунларда доим биргамиз. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, клуб қанчалик аҳил бўлса, майдондаги ҳаракат ҳам шунга яраша бўлади. Бу жамоавий ўйин, футболда худбин бўлиш ярамайди, - дейди “Насаф” “форвард”и Sports.uz сайтига.

Азмат Умаров суҳбатлашди