fcnasaf.uz

  22 Jun 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Дилявер Ваниев: ""Насаф"да иш тўғри йўлга қўйилган"

Воҳа дербисидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев иштирок этди.

“Бугунги беллашувга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Ўзингизга маълум, “Насаф” биз учун принсипиал рақиб ҳисобланади. Улар қанотларда ҳавфли ўйин кўрсатади. Футболчиларимиз эса бугун бунга имконият беришмади. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Ўйинга тайёрлаган режамиз иш берди. Рақиб бизни қайсидир том маънода ортга қайтишга мажбур қилди. Камчиликлар, хатолар ҳаттоки ҳисобни очиш учун ҳам вазиятлар бўлди. Лекин чизиқлар орасидаги ҳудудларни ёпиш ва рақибни қанотга ўтишга мажбур қилиш борасидаги кўрсатмаларимизни йигитлар тўғри бажаришди.

Дарвозабонимиз ўтган турда хатога йўл қўйган бўлса ҳам бугун яхши ўйин намойиш этди. Кичик хатолар ҳам кўзга ташланди. Бугун, унга катта эътироз йўқ. У “Машъал” академиясидан чиққан. Билсангиз, телевизорда ва бошқа ОAВда Элдор Суюнов, Санжар Қувватовни “Насаф”дан чиққан дейишади. Aслида улар ҳам клубимиз тарбиялананувчилари ҳисобланади. Тўғри улар қаршиликлар сафида ёрқин ўйин намойиш этишгандир аммо улар бизнинг тарбияланувчиларимиз ҳисобланишади. Жамоамиз кўплаб посбонларни етиштириб берган. Ҳозирда “Локомотив”да тўп тепаётган Жавоҳир Илёсов ҳам бунга бир мисол.

“Насаф” академияси ҳам зўр. Бу клубда ишлар ҳар томонлама тўғри йўлга қўйилган. Шунинг учун бўлса  “Пахтакор” ушбу жамоадан кўплаб футболчиларни олади.

Бир очкодан қониқиш хосил қилдимми? Тўғрисини айтсам , натижа мени қониқтирди”,- дейди Дилявер Ваниев