fcnasaf.uz

  02 Feb 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Дилшод Саитовни табриклаймиз!

“Насаф”  жамоасининг 15-рақамдаги ярим ҳимоячиси, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Дилшод Саитов бугун ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Дилшоджон бугун 20 ёшни қарши олди. Ўтган йилги мавсумдан асосий таркибимизда майдонга туша бошлаган футболчимиз, ўзининг иқтидори ва ҳаракати орқали мухлислар назарига тушди.

Футболчимизнинг бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари номидан шунингдек клубимиз мухлислари номидан ҳам қизғин табриклаймиз. Унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз.

Дилшод Саитовга халқаро майдонларида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишига, “Насаф” клубимизнинг ютуқларига эса муносиб ҳиссасини қўшишига, тилак билдриб қоламиз. Ҳаётдаги барча орзу-истаклари ҳам амалга ошаверсин.

Дилшоджон, туғилган кун муборак бўлсин!

“Насаф” ПФК жамоаси