fcnasaf.uz

  10 Mar 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Даврон Файзиев: "Насаф" исталган жамоани курагини ерга теккизишга қодир”

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги "Динамо" - "Насаф" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Даврон Файзиев иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Баҳор фаслига қўшилиб футбол мавсуми ҳам кириб келди. Фурсатдан фойдаланиб баҳор айёми, 8-март хотин-қизлар куни ва келаётган Наврўз байрами билан табриклайман. Ўйин тўғрисида гапирадиган бўлсам, учрашувдан олдин барча қизғин дерби бўлишини кутаётгани интернет нашрларида кўп эълон қилинди.

Тан олиш керак, "Насаф" жамоаси ўйин жиҳатидан, тўп назорати ва вазиятлар яратиш борасида "Пахтакор" билан тенгма-тенг бўлиб турибди. Ўйиндан олдин менда ҳаяжон кучли бўлганди. Нимага? Чунки жамоамиз Суперлигага чиққани охирида маълум бўлди. Биз эса режаларни тезкорлик билан ўзгартирдик. Мазкур баҳсга имкон қадар тезроқ ва яхши тайёргарлик кўришга интилдик. Мақсад мухлисларни хурсанд этиш эди. Бугунги баҳс жанговор, якка курашларга бой бўлди. "Насаф" биринчи бўлимда, биз эса иккинчи таймда яратилган вазиятдан фойдаландик. "Динамо" учун ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Шу боисдан ҳам бугунги бир очконинг қадри баланд. Камчиликларимиз мавжуд ва бу бугун яққол кўзга ташланди. Иккинчи турга қадар олдимизда танаффус бор. Айнан шу танаффусдан унумли фойдаланиб, мазкур хато ва камчиликларни бартараф этишга уринамиз. Жамоавий ўйин, ўзаро ўйин кўникмаси ва футболчиларда ўзаро тушунча пайдо бўлиши учун озгина вақт керак. Мухлислар бугун бизнинг ҳақиқий 12-футболчимизга айланишди. Уларнинг қўллаб-қувватлови бизга қўшимча куч берди.

"Қайси чизиқдан кўнглим тўқ? Мураббий қачонки ҳар доим ютиб турсагина барчасидан қониқиш хосил қилиши мумкин. Бизда селекция ишлари охирги дақиқа келиб тезлаштириб юборилди. Сабабини барча билади. Масалан Фомин яқинда жамоага қўшилди, Сирож Ҳамроев энди келди. Ботирали Эргашев умумий гуруҳда кечагина биринчи машғулотини ўтказди. Фақатгина "Пахтакор" дарвозабони Эргашев ижара асосида келди. Қолган барча янги футболчилар билан 2 йиллик шартнома имзоладик. Аслида футболчини ижарага олишга ўзим қаршиман. Кўпроқ маҳаллий футболчиларга эътибор қаратишни лозим топаман. Бугунги баҳсда асосий таркибда 4 нафар маҳаллий футболчи ўйнади. Масалан бугунги рақиб "Насаф"нинг таркибининг деярли барчаси академия тарбияланувчилари. Яъни ўзининг ниҳоллари. Менимча, "Насаф"ни тарк этган футболчиларнинг ўрни бугун билинмади. Ўша Ҳамробеков ёки бошқалар. Мен "Насаф"ни етакчилар тарк этди ва жамоа кучсизланди, деган фикрга умуман қўшилмайман. "Насаф" ҳали ҳам кўп жамоаларнинг курагини ерга теккизишга қодир. Жамоа ўзаро бир-бирини жуда яхши тушуниб ўйнайди. Бунақаси бошқа йўқ. Жамоа олдига бу йилги мавсумда 10-ўринни олиш вазифаси қўйилган. Буни очиғини айтиш керак. Лекин генералликни орзу қилмаган солдат, солдат эмас. Мен эса мураббий сифатида олтиликка қараб мақсад қиламан. Трансфер ойнаси ёпилиб қолди. Дедлайн куни кеча тугади. Биз легионерларни рўйхатдан ўтказишга улгурмадик. Шу боисдан ҳам кўпроқ маҳаллий футболчиларга ишонч билдираман", - деди Даврон Файзиев.