fcnasaf.uz

  20 Oct 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Coca-Cola Суперлигаси. “Насаф” – “Андижон”. Узоқ кутилган ғалаба

Хабарингиз бор, бугун Coca-Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган “Насаф“ ҳамда “Андижон“ жамоалари ўзаро кураш олиб боришди.

Ўйинни мезбонлар устунлик билан бошлади. Бунга мос равишда учрашувдаги кўплаб хавфли вазиятлар ҳам айнан вакилларимиз томонидан содир этилди. Беллашувнинг 13-дақиқасида вакилларимиз тўпни бурчакдан киритиш имкониятига эга бўлишди. Азизжон Ғаниевнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Ҳумоюн Муртозаев боши билан рақиб дарвозаси тўрига жойлаб қўйди - 1:0. Шундан сўнг андижонликларда ҳам ҳисобни тенглаштириш учун ажойиб имконият юзага келди. Фарҳод Мирахматовнинг дарвозамиз томон йўллаган зарбасини Абдувохид Неъматов қийинчилик билан майдондан чиқариб юборди.

Иккинчи бўлимда ўйин назорат тўлалигича жамоамиз аъзолари тарафида бўлди. 65-дақиқада яна бир стандарт вазиятга эга бўлдик. Азизжон Ғаниевнинг жарима зарбасини Виталий Мирний бартараф этди аммо ундан қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Ҳумоюн Муртозаев учрашувдаги иккинчи голини киритди - 2:0. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган қўшимча дақиқаларда тиниб-тинчимаган Ойбек Бозоров бугунги баҳснинг сўнги голига муаллифлик қилди – 3:0.

НАСАФ – АНДИЖОН 3:0
19.10.2019 йил. Қарши. 4584 томошабин.

“Марказий“ стадиони. 17:30.

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

Ён ҳакамлари: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов

Захира ҳаками: Рустам Чориев

Назоратчи: Сардор Наджафалиев

Комиссар: Эркин Бахтиёров

Голлар: Ҳумоюн Муртозаев 13ʼ, 65ʼ, Ойбек Бозоров 90+1ʼ

“Насаф“: 35. Абдувохид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев. 6. Азизжон Ғаниев, 8. Дилшод Саитов, 9.Ҳумоюн Муртозоев, 10. Бобур Абдухолиқов (27.Ислом Рашидхонов, 85), 14. Шароф Мухитдинов (17.Дониёр Нарзуллаев, 73), 19. Сардор Абдураимов, 28. Хуршидбек Мухторов (34.Шерзод Насруллаев, 85), 77. Ойбек Бозоров, 92. Умарбек Эшмуродов
Захира: 21. Машхуржон Мухаммаджонов, 65. Азамат Сойибов, Хусниддин Алиқулов, 15. Жўрабек Маннонов, 16.Алишер Юсупов, 30.Худоёрхон Сағдуллаев.

“Андижон“: Виталий Мирний, Фарҳод Мираҳматов, Фарҳод Бекмуратов, Шаҳзод Убайдуллаев, Дилшод Раҳматуллаев, Сардор Азимов (Рўзимбой Аҳмедов, 77), Илдар Маматказин, Давронбек Исоқов, Хушнудбек Авилов, Аброр Хусинов, Бобиржон Акбаров.
Захира: Акмал Ортиқов, Жалил Кимсанов, Роббим Ҳасанов, Абдуллоҳ Олимов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Дониёр Исмоилов, Қаҳрамон Баҳодиров, Бахтиёр Қосимов.
Захира: 25. Муротжон Зухуров, 3. Исломжон Қобилов, 21. Дмитрй Островский, 23. Санжар Рихсибоев, 37. Муҳаммадодил Қахрамонов.

Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев, Хуршидбек Мухторов, Фарҳод Мирахматов, Сардорбек Азимов.