fcnasaf.uz

  11 Dec 2020 Янгиликлар, Ўзбекистон Кубоги

Coca-Cola Кубоги. Превью. «Навбаҳор» — «Насаф»

Ўзбекистон кубоги 1/4 финалида «Аждарлар» Наманганда «Навбаҳор» жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув 12 декабрь куни Намангандаги «Навбаҳор» марказий стадиони бўлиб ўтади.

Севимли жамоамиз шу кунга қадар Ўзбекистон кубогида олти маротаба финалга чиққан (2003, 2011, 2012, 2013, 2015, 2016). Бир маротаба Жиззах шаҳри мезбонлик қилган финал баҳсида Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасини 2:1 ҳисобида таслим қилган ҳолда Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. Ушбу мавсумда Суперлиганинг кумуш медалларини нақд қилган «аждарлар» ўз тарихида иккинчи Ўзбекистон кубогини боши узра кўтаришга ҳаракат қилишади.

«Навбаҳор» ҳамда «Насаф» жамоалар Ўзбекистон кубоги доирасида олти маротаба қарама қарши келган ва барча учрашувларда «аждарлар» ғалаба қозонган.

Эътиборингизга жамоамизнинг Ўзбекистон кубоги баҳсларида «Навбаҳор» жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашув натижаларини ҳавола этамиз:

22.08.2019.  1/4 финал
 «Навбаҳор» — «Насаф» 0:1

18.06.2014  1/4 финал 
 «Насаф» — «Навбаҳор» 3:1

10.06.2014  1/4 финал
 «Навбаҳор» — «Насаф» 0:1

02.07. 2003  1/2 финал
«Насаф» — «Навбаҳор»  3:1

18.06. 2003  1/2 финал
«Навбаҳор» — «Насаф»  1:2

25.03. 2000  1/8 финал
«Насаф»  — «Навбаҳор»  3:0