fcnasaf.uz

  05 Dec 2017 Янгиликлар, ЎФФ янгиликлари

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финал ўйини юзасидан Ўзбекистон Футбол Федерациясининг баёноти

Шу йилнинг 4 декабрь куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтди.

Учрашув пайтида 34 минг мухлисга мўлжалланган “Бунёдкор” стадиони ишқибозлар билан тўлиб-тошди. Бу ҳолат юртимизда ўзбек футболига мухлислар томонидан бўлган қизиқишнинг яна ошаётганидан дарак беради.

Илк бора Ўзбекистон Кубоги финали олдидан ўзига хос шоу уюштирилиб, стадионга йиғилган мухлислар учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ҳақиқий байрам ташкил этилди.

Шоу-дастурда ўзбек эстрадасининг таниқли вакиллари – Шаҳзода, Райҳон, “Уммон”, “Беном”, Шаҳриёр, Рухшона каби эстрада юлдузларининг иштироки учрашув олдидан мухлисларга кўтаринки кайфият бахш этди. Ўз ўрнида  Ўзбекистон Футбол Федерацияси шоу дастурини ташкил этишда кўрсатган амалий ёрдами учун Ўзбекистон Маданият вазирлигига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Шу йилнинг 25 ноябрь куни Япониянинг Сайтама шаҳрида ОЧЛ финали бўлиб ўтган ва бу финал учрашувини ПФЛ бош директори Омон Ғофуров бевосита стадиондан кузатиб борган эди. Омон Ғофуров ОЧЛ финали каби нуфузли мусобақаларни ташкил этиш тажрибасини ўрганиб, бу тажрибани юртимизда ҳам қўллаш мақсадида Ўзбекистон Кубоги финалини катта шоу тариқасида ўтказишга қарор қилинди. 

Мухлисларни стадионда хурсанд қилиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан копток ва шарфлар совға тариқасида тарқатилди. Мухлисларнинг эмоцияларга берилиб, ўйин якунига етганидан сўнг “Локомотив” клуби футболчиларини табриклаш мақсадида майдонга чиқиб кетиши каби вазиятлар футболи ривожланган давлатларда ҳам учраб турадиган ҳолат ҳисобланади. 

Финал учрашувини ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа бевосита стадиондан кузатиб борди.  ОФК Президенти муросасиз кечган финал ўйинидан катта таассурот олганини таъкидлаб, малакатимизда мухлисларнинг футболга бўлган қизиқиши юқори эканини қайд этиб ўтди. 

Ўзбекистон Футбол Федерацияси келаси мавсумдаги учрашувларни ҳам кўтаринки кайфиятда, ҳақиқий байрам тарзида ўтказиб, футбол мухлисларини хурсанд қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиради. 

Мухлисларни эса стадионларга чорлаб қоламиз!

the-uff.com