fcnasaf.uz

  21 Apr 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Бугун “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви бўлади

Бугун Қўқонда катта футбол куни. “Насаф” жамоамиз бугун  “Қўқон-1912”  жамоаси билан баҳс юритади.

Учрашув Қўқон марказий стадионида соат 18:00да бошланади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 7-тур

“Қўқон-1912” (Қўқон) - “Насаф” (Қарши)

21.04.2018. Қўқон ш., “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий)

Захира ҳаками:  Фарух Янсупов (Тошкент).

Назоратчи: Игорь Нехочин (Тошкент)

Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов

Жамоалар бугун миллий чемпионатдаги ўзаро 17-учрашувини ўтказишади. Бу учрашув “Насаф”нинг миллий чемпионатимиздаги 625-учрашуви бўлади.

Мазкур жамоалар бунгача 16 марта туқнаш келишган. Шулардан 12та учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Энг қизиқарлиси жамоаларнинг ўзаро учрашувларида ҳанузгача дуранг натижа қайд этилмаган.

Бунгача Қўқонда бўлиб ўтган ўзаро 8 учрашувнинг 4тасида “Қўқон-1912” жамоаси ва яна 4тасида “Насаф” ғалабага эришган. Қўқондаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 24та гол киритилган. Тўплар нисбати 14-10ни ташкил этмоқда. Устунлик “Қўқон-1912” жамоасида.

Гувоҳи бўлганингиздек Қўқондаги бўлиб ўтган учрашувларда натижалар деярли тенг.

Бу жамоалар ўртасидаги ҳар бир учрашув футбол ишқибозларида катта қизиқиш ўйғотиб келган. Бугунги учрашув ҳам қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмас.

Учрашувга марҳамат қилинг.