fcnasaf.uz

  13 Sep 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Бугун “Қўқон-1912” - “Насаф” учрашуви

Бугун Pepsi Суперлиганинг иккинчи босқичи 23-тур учрашувларига старт берилади. “Насаф”  иккинчи босқич учрашувларини  “Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашув билан бошлайди.

Бугунги учрашув Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

Pepsi Суперлигаси-2018. 23-тур

“ҚЎҚОН-1912“ – “НАСАФ”

13.09.2018. Қўқон ш., “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов

Захира ҳаками: Даврон Акмалов

Назоратчи: Радик Серазиддинов

Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов.

“Қўқон-1912” – “Насаф”  жамоалари бугун ўзаро 19-учрашувда майдонга тушишади. Шу пайтгача бўлиб ўтган миллий чемпионатимиз доирасидаги ўзаро 18та учрашувнинг 4 учрашувида қўқонликларнинг қўли баланд келган. 13та учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган. Фақат  бир учрашувда жамолар муросага келишган. Бу дуранг шу йили Қўқонда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда қайд этилган эди.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 19-36.

Бугун бўладиган учрашув, “Насаф”нинг олий лигадаги 641- учрашуви ҳисобланади.

“Насаф”га омад, йигитларимизга куч –қувват тилаймиз!