fcnasaf.uz

  18 May 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Бугун Қашқадарё дербиси: “Насаф” – “Машъал”

Бугун олий лигада иштирок этаётган икки Қашқадарё клуби ўзаро куч синашади. “Насаф” ва “Машъал” клублари  чемпионатдаги ўзаро 29-учрашувда майдонга тушишади.

Учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 18:30да бошланади.

Қуйида учрашув расмийлари билан танишинг.

ЎзПФЛ, 11-тур. 18.05.2017 й.

“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак)

Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. 18:30да

Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари:  Набижон Рўзимов (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошкент вил.)

Захира ҳаками:  Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент)

Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)

ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов.

Мазкур жамоалар шу пайтгача Қаршида ўзаро 14 марта куч синашишган. Ўтган учрашувларнинг 12тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. 2 учрашувда “Машъал” жамоаси ғалаба қозонган. Қаршида бўлган учрашувларда бирон марта дуранг натижа қайд этилмаган. Тўплар нисбати эса 33:10, устунлик “Насаф” томонида.

“Машъал” жамоаси сўнгги бор 2008 йилги Қаршида бўлган учрашувда ғалаба қозонган. Бу учрашув 2:3 ҳисобида якун топган эди.

“Насаф” бу йилги чемпионатда 9та учрашув ўтказди. Уларнинг бештасида ғалаба, иккитасида дуранг ва яна икки учрашувда мағлуб бўлди. 17 очко билан  3-ўринни эгаллаб турибди. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 4таси уй учрашувлари, 5таси сафардаги учрашувлардир. Уйдаги учрашувларнинг барчасида ғалабага эришилиб, рақиблар дарвозасига 9та гол урилди ва бир учрашувда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишди. 

“Машъал” жамоаси эса 10та учрашув ўтказган. Уларнинг 4тасида ғалаба, 3тасида дуранг ва яна 3 учрашувда мағлубиятга учраган. Газчилар турнир жадвалининг 7-поғонасида боришмоқда. “Машъал” шу пайтгача сафарда 4та учрашув ўтказди. Уларнинг 1тасида ғалаба, 1тасида  дуранг ва 2 учрашувда мағлубиятга учраган. Сафардаги учрашувларда рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилишган. 

“Машъал” жамоаси таркибида битта йўқотиш бор. Шаҳзод Шайманов карточкалари сони 4тага етгани боис, бугун ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Аммо муборакликлар таркибида тажрибали ва маҳоратли футболчилар етарлича.

Бугун ҳам майдонда муросасиз кураш кечишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Зеро, бу жамоалар бир вилоятда бўлишларига қарамасдан бир-бирига принципиал рақиблар ҳисобланишади. Бу қарама-қаршилик доимо давом этиб келмоқда.

Шундай экан қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг.