fcnasaf.uz

  30 May 2018 Янгиликлар, Ўзбекистон Кубоги

Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали: “АГМК” – “Насаф”

Бугун “Насаф” Ўзбекистон Кубоги-2018да ўз юришини бошлайди. Бу йилги Ўзбекистон Кубоги бошқача тарзда, яъни чорак финали иштирокчилари битта учрашув орқали аниқланмоқда. Бугун бўладиган Ўзбекистон Кубоги-2018 нимчорак финалида жамоамиз сафарда “АГМК” билан баҳс юритади.

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал

“АГМК” – “НАСАФ”

30.05.2018. ОКМК СМ. 19:03да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов

Захира ҳаками: Даулетбай Жалимов

Назоратчи: Исломжон Раҳимов

Комиссар: Бекзод Орипов.

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси шу пайтгача ўз тарихида олти марта Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этган. Фақат 2015 йилги финалда ғолиб бўлган. Жамомизнинг ҳозирги устози Рўзиқул Бердиев эса, бош мураббий сифатида жамоамизни тўрт марта кубок финалига олиб чиққан.

“АГМК” жамоаси эса ўз тарихида 2008 йили Ўзбекистон Кубогининг ярим финалида иштирок этган. Бу уларнинг кубок баҳсларидаги энг катта ютуғи бўлиб турибди.  

Бугунги учрашув натижаси ушбу жамоаларнинг қайси бири бу йилги кубок учун курашни давом эттиришини аниқлаб беради. Демак, нимчорак ҳам мисли финалдек беллашув бўлади.

“Аждарлар” ўтган йилги Ўзбекистон Кубоги учун курашни ярим финалда тўхтатган эди.

Ишонамизки, йигитларимиз бугун бор маҳоратлари ва кучларини ишга солишади ва мухлисларимизга қувонч ҳадя этишади.

Олға “аждарлар”!