fcnasaf.uz

  13 Feb 2018 Янгиликлар, Осиё чемпионлар лигаси

Бугун футбол. “Персеполис” – “Насаф”

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1-турида “Насаф”, Эроннинг “Персеполис” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Теҳрон шаҳридаги “Озодий” стадионида соат 18:45да (Тошкент вақти билан) бошланади.

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 1-тур

“Персеполис” (Эрон) – “Насаф” (Ўзбекистон)

13.02.2017. Теҳрон ш. “Озодий” стадиони. 18:45

Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)

Ёрдамчи ҳакамлар: Сунг Бонкюн (Ж.Корея), Квак Суюнгсун (Ж.Корея)

Захира ҳаками: Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)

Назоратчи: Муҳаммад Басил Алҳажжар (Сурия)

Учрашув комиссари: Сивакумар (Сингапур)

Кеча бўлиб ўтган ўйинолди расмий тадбирларда клубимиз вакиллари ҳам иштирок этишди. 

Кеча шунингдек жамоамиз “Озодий” стадионида ўйинолди машғулот ҳам ўтказди. Машғулотда барча футболчиларимиз иштирок этишди. Машғулот яхши кайфиятда ўтди. Эронга келган барча футболчиларимиз ўйинга шай. Фақат қайси футболчиларимиз майдонга тушиши бугун, ўйиндан олдин маълум бўлади.

Албатта, рақибимиз кучли ва учрашувни ўз майдонида ўтказади. Аммо “Насаф” ҳам бугун  90 дақиқа ҳимояланмоқчи эмас. Умид қиламизки, жамоамиз ОЧЛ-2018даги юришини муваффақиятли бошлайди. "Насаф"нинг ОЧЛдаги иштирокига назар ташласак, жамоамиз Эрондан ҳали қуруқ  қайтмаган. Бугун ҳам анъана давом этишига ишонамиз.

Футболчиларимиз миллионлаб юртимиз футбол шайдоларини экран орқали қўллаб-қувватлашларини ҳам ҳис қилиб туришибди. Албатта бу жамоамиз футболчиларига куч бағишлайди. Бунинг учун юртимиз футбол ишқибозларига аввалдан ташаккур билдириб қоламиз.

Олға "Насаф"!