fcnasaf.uz

  14 May 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Бугун футбол. “Насаф” – “Нефтчи”

Бугун “Марказий” стадионимизда Pepsi Суперлиганинг 12-тур доирасидаги “Насаф” – “Нефтчи” учрашуви бўлади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Pepsi Суперлига, 12-тур

“НАСАФ” – “НЕФТЧИ”

14.05.2018. “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент)

Комиссар: Бахтиёр Намозов.

“Насаф” – “Нефтчи” жамоалари ҳозиргача миллий чемпионатимизда 42 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларда жамоамиз 18 марта ғалаба қозонган. 15 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида - 58:49.

Мазкур жамоалар Қаршида ўзаро 21 учрашувда майдонга тушишган. Бўлиб ўтган 14 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 57та гол киритилган. Тўплар нисбати 38:19ни ташқил этмоқда. Устунлик жамоамиз томонида.

“Нефтчи” жамоаси бу йилги чемпионатда ҳали ғалаба қозона олмаган. Шунингдек рақибимиз турнир жадвалининг сўнгги поғонасини банд этиб турибди.  

“Насаф”нинг ҳам кейинги учрашувларда омади чопмаяпти. Бугун “аждарлар”дан клубимиз мухлислари ғалаба кутишмоқда. Футболчиларимиз ҳам бугун мухлислар ишончини оқлаш учун майдонга тушишади ва албатта узоқ кутилган ғалабасини тақдим этишади.

Бугун “Марказий”да футбол ишқибозларини қизиқарли учрашув кутмоқда.

Жамоамиз бугун миллий чемпионатдаги 630-учрашувини ўтказади. Ушбу учрашувда йигитларимизга омад ва ғалаба тилаб қоламиз.

“Марказий” стадионимизга келинг ва ажойиб футбол учрашувини томоша қилинг.