fcnasaf.uz

  12 Aug 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Бугун футбол. “Бухоро” – “Насаф”

Бугун ён қўшнилар бўлмиш Бухоро ва Қарши шаҳрининг жамоалари Олий лига 17-турида ўзаро куч синашади.

Бу учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Зеро, иккинчи даврани ғалаба билан бошлаган жамоамиз бугун чиройли ўйини орқали ижобий натижа учун майдонга тушади, “Бухоро” жамоаси ҳам ўз ишқибозлари кўз ўнгида нималарга қодир эканлигини исбот қилишга уринади.

Бугун ён қўшнилар чемпионатдаги ўзаро 40-учрашувида майдонга тушадилар. Бухородагиси эса 20-учрашув саналади. Учрашув превьюси.

“Бухоро” ва “Насаф” жамоалари бунгача Бухорода 19 марта ўзаро куч синашган “Бухоро” ўз уйида 9 бор “Насаф”ни таслим қилган. 4та учрашувда муроса кўчаси танланган. “Насаф” 6 марта Бухородан уч очко билан қайтган. Охирги 4 баҳсда “Насаф” сафардан уч очко билан қайтмоқда. Қизиқарли томони кейинги ўтган 3 учрашувда жамоамиз бир хил 2:0 ҳисобида “Бухоро”ни мағлуб этган. Яъни, бухороликлар “Насаф” дарвозасига йўл топа олишмаган.

Бугунги учрашувда ўзаро натижалар ҳам янгиланади. Баҳсдан кейин бу кимнинг фойдасига ҳал бўлганини билиб оламиз.

Хуллас, футбол ишқибозларини қизиқарли учрашув кутиб турибди. Бугун Бухоро шаҳрига ҳар доимгидек Қаршидан ва вилоятимиздан кўплаб жамоамиз мухлислари ташриф буюришади. Улар бевосита стадионда туриб жамоамизга далда бўлишади.

Баъзи сабабларга кўра, стадионга ташриф буюра олмаган мухлислар учрашувнинг онлайн матнли трансляциясини сайтимизнинг мана бу саҳифаси орқали кузатиб боришлари мумкин.

Олий лига 17-тур доирасидаги бугунги “Бухоро” – “Насаф” учрашуви “Бухоро” спорт мажмуасида соат 19:00да бошланишини яна бир марта эслатиб ўтамиз.

Ён қўшнилар дербисини ФИФА ҳаками Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Унга қанотларда Мамур Саидқосимов ва Александр Снетковлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками бўлиб, Дмитрий Клепиков ишлайди.

Учрашувда ҳакамлар ишини  Марат Шокирович Исмоилов назорат қилади. Тошкент шаҳридан.

Ушбу учрашувга ЎзПФЛ вакили  сифатида, ЎФФ техник бўлими бошлиғи Алим Арифов ташриф буюради.

Учрашувга марҳамат қилинг ва қизиқарли футбол баҳсини ўтказиб юборманг!