fcnasaf.uz

  13 Mar 2018 Янгиликлар, Осиё чемпионлар лигаси

Бугун футбол. “Ал Садд” – “Насаф”

Бугун “Насаф” Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги 4-тур учрашувини ўтказади. Рақиб жуда жиддий. Қаршида мағлубиятга учраган рақибимиз, бу сафар ўз майдонида ўйнайди. Бу ҳам рақибимизга устунлик беради.

Аммо “аждарлар”ни ҳар қандай рақиб билан муросасиз кураша олишини ҳисобга олсак, мезбонларга ҳам осон бўлмайди. Жамоамиз бу ўйинга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр. Футболчиларимизнинг кайфияти ҳам кўтаринки. Қолаверса, ўтган ўйинларда жамоамизга ёрдам бера олмаган, легионер ҳужумчимиз Драган Черан ўз жамоадошларига ёрдам беришга тайёр.

Учрашув бўлиб ўтадиган Доҳа шаҳрида кейинги икки кунда, бизга нисбатан ҳаво ҳарорати анча юқори. Аммо кечки пайт айнан футбол учун қулай об-ҳаво ҳукм сурмоқда.

“Ал Садд” – “Насаф” учрашуви Доҳа шаҳридаги “Жассим Бин Ҳамад” стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади. Учрашув “Sport” телеканали орқали 20:10дан бошлаб намойиш этилади.

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 4-тур

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал Садд” (Қатар)

13.03.2018. Доҳа, “Жассим Бин Ҳамад” стадиони. 20:15да

Бош ҳакам: Ахмад Ал Кафф (Уммон)

Қанот ҳакамлари: Абубакр Аламри (Уммон),  Рашид Ал Гайти (Уммон)

Тўртинчи ҳакам: Қосим Ал Хатми (Уммон)

Назоратчи: Виктор Колпаков (Қирғизистон)

Комиссар: Абдулғаффор Абдулхамад (Мальдив ороллари)

Бу учрашувни ҳамма интизорлик билан кутмоқда. “Насаф”нинг кейинги йиллардаги мазмунли ўйинлари миллионлаб юртимиз ишқибозларини ўзига ром этди. Бугун ҳам йигитларимиз ана шундай мухлисбоп, чиройли ўйин кўрсатади. Бунга ишончимиз комил.

Футболчиларимиз ўзимизнинг ишқибозларни қўллаб-қувватлашларини ҳис этиб туришибди. Бу албатта йигитларимизга қўшимча куч беради.  

Келинг, Сиз азиз мухлислар номидан жамоамизга омад тилаймиз. Олға “Насаф”!