fcnasaf.uz

  30 Nov 2016 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Бугун финал! “Локомотив” – “Насаф”

Бугун Самарқанд шаҳрида катта футбол байрами. Ўзбекистоннинг икки кучли жамоаси Ўзбекистон кубоги учун куч синашади.

“Динамо” стадионида соат 13:00да бошланадиган финал учрашувига ҳамма тайёр. Бугун ўзбек футболи тарихида 24-марта Ўзбекистон кубоги финали ўтказилади. Бунда жорий йилда ўз тарихида илк марта чемпионликни қўлга киритган “Локомотив” жамоаси ва тўққиз марта бронза медалига сазовор бўлган ҳамда амалдаги Ўзбекистон кубоги ва Суперкубоги соҳиби “Насаф” жамоаси билан баҳс юритади.

Бугунги финалга ташриф буюрган футбол ишқибозлари нафақат икки кучли жамоа иштирокидаги финални, балки энг чиройли ва муросасиз футбол учрашувига гувоҳ бўлишади. Чунки, ҳар иккала жамоада тажрибали ва маҳоратли футболчилар талайгина. Улар иштирокидаги ажойиб футбол спектаклини томоша қиламиз.

“Насаф” жамоаси бу йил ўз тарихида олтинчи марта кубок финалида иштирок этса, “Локомотив” жамоаси иккинчи марта финалда қатнашади. Ушбу жамоалар ўз тарихида бир мартадан кубок соҳиби бўлишган.

Бугунги финалда ҳакамлар ҳам ўзгача. Владислав Цейтлин илк марта кубок финалини бошқаради.

Ўзбекистон кубоги – 2016. ФИНАЛ

“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)

30.11.2016. Самарқанд ш., “Динамо” стадиони. 13:00да

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (Тошкент)

Захира ҳаками: Зокиржон Қодиров (Навоий)

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)

Ҳамма футбол ишқибозларини “Динамо” стадионига чорлаб қоламиз.

- See more at: http://fcnasaf.uz/index.php/news/view?v=3407#sthash.AwK200P7.dpuf