fcnasaf.uz

  12 Feb 2018 Янгиликлар, Осиё чемпионлар лигаси

Бранко Иванкович: ”Биз эртага Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалардан бири билан ўйнаймиз”

“Персеполис” – “Насаф” учрашуви олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида мезбон жамоа устози Бранко Иванкович ва жамоа ўйинчиси Али Алипурлар иштирок этишди.

Бранко Иванкович: - Мана ниҳоят Осиё чемпионлар лигаси баҳсларига ҳам етиб келдик. Бу йилги ОЧЛ баҳслари одатдагидан эртароқ бошланмоқда. Бу мусобақани бошланиши билан барчаларингизни табриклайман. Умид қиламизки, футбол ишқибозлари бизни эртага “Озодий”да яқиндан қўллаб-қувватлашади ва жамоамизнинг 12-ўйинчиси сифатида бизга ёрдам беришади. Ўзингиз биласиз, биринчи ўйин доимо қийин бўлади. Кўп нарса шу биринчи ўйинга кўпроқ боғлик, дастлабки ўйинда ғалабага эришиш, кейинги ўйинларни анча осонлаштиради. Такрор айтаман, биринчи ўйин ҳамиша оғир бўлади. Ўйинда ҳар қандай натижа бўлиши мумкин. Биз эртага кучли рақибларимиздан бири билан ўйнаймиз. Футболчиларимиз ўйинда диққатларини йўқотмаслиги талаб этилади. Биз “Насаф”нинг ўйинларини кўриб, таҳлил қилдик. Жамоа жуда яхши шакллланган. Кейинги ўтказган беш ўйинининг тўртасида ғалаба қозонган. Айниқса, кейинги бўлиб ўтган “Пахтакор” ва “Ал-Файсали” билан бўлиб ўтган ўйинидан, бу жамоа нималарга қодирлиги бизга аён бўлди. “Насаф”,  Ўзбекистоннинг энг кучли тўртта клубидан бири саналади. Жамоа сафида кўплаб  мамлакат терма жамоасида ўйнайдиган футболчилар бор. Бундан ташқари легионер футболчилари ҳам жуда маҳоратли саналади. Масалан, ҳамюртим Драган Черан жуда кучли ҳужумчи, шунингдек Славко Лукич ҳам Сербиянинг энг кучли клубида тўп тепган ўйинчидир. Бу футболчилар биз учун жуда хавфли ҳисобланишади. Бир сўз билан айтганда, биз эртага кучли рақибга қарши майдонга тушамиз.
“Персеполис” футболчилари эртага бўладиган ўйинга тайёр, ҳамма соғ саломат. Эртага ўйин пайти ёмғир ёғиши кутилмоқда, биз бундай  об-ҳавога ҳам тайёрмиз.
Али Алипур: - Биз ўйинга яхши тайёрландик, эртага ғалаба учун ўйнаймиз.