fcnasaf.uz

  14 May 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Баҳром Ҳайдаров: “Тажрибали ўйинчилар билан таркибимизни кучайтирамиз”

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ва  жамоа сардори Шукурали Пўлатовлар иштирок этишди.

Баҳром Ҳайдаров: - Бугунги ўйинга тузган режамизни футболчиларимиз бажаришди. Иккинчи рақамда ҳаракат қилган бўлсак ҳам, қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилдик. Гол уриш учун имкониятларга ҳам эга бўлдик. Аммо бу бизга насиб қилмади. Ўйиннинг охирида пенальтидан гол ўтказиб юбориш, ҳамма мураббий учун аламли бўлади. Футболчиларимизга доим таъкидлаймиз, ўйин ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунча ўйналишини. Ўзларингиз гувоҳ бўлдиларингиз, ҳатто сўнгги сонияларда ҳам бизда гол уриш имкони бўлди. “Насаф”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. “Насаф” пойдевори бақувват клуб, бу жамоадан етакчи ўйинчилар тарк этганда ҳам, ўрнини бошқа ўйинчилар тўлдириб келаверади. Ўйинчилар кетгани бу жамоани ҳеч қачон кучсизлантириб қўймайди. Бунда мураббийнинг ҳам олиб бораётган иши сабаб деб, ўйлайман. Жамоанинг кейинги омадсизлиги бу вақтинчалик, ҳали “Насаф” ўз сўзини айтади. Жамоамиздаги мавжуд ўйинчиларимиз қўлдан келганча ўйин намойиш этишаяпти. Мана трансферга яқин қолмоқда. Жамоамизни кучайтириш учун режалар тузганмиз ва албатта буни амалга оширамиз. Мақсадимиз, тажрибали футболчилар билан жамоамизни кучайтирмоқчимиз. Бизга энди ортга йўл йўқ.

Шукурали Пўлатов: - Бугун “Насаф”га қарши биз учун қийин ўйин бўлди. Жамоадошларим мураббийимиз кўрсатмалари бўйича ҳаракат қилишди. Қўлдан келганча ўйнадик. “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Албатта йўл қўйган хатоларимиз устида ишлаймиз. Кейинги ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.