fcnasaf.uz

  04 Nov 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Баҳром Ҳайдаров: “Ортга йўл қолмади”

“Насаф” – “Нефтчи” (2:0) учрашуви ниҳоясига етгач, бўлиб ўтган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмон жамоа устози Баҳром Ҳайдаров қуйидаги фикрларни билдирди.

- Ўйинда тўп устунлиги борасида рақибга имкониятни бой бердик. Ҳимоядан ҳужумга чиқиш пайтида ҳам кўп тўп йўқотдик. Бу эса албатта қимматга тушди. Охирги ўйинларда ўтказиб юбораётган голларимиз асосан стандарт вазиятдан сўнг юзага келяпти. Хатолар устида ишлаймиз. “Насаф”нинг биринчи голи ҳам айнан стандартдан кейин амалга оширилди. Ўша ҳолатда гол муаллифини қўриқлаши керак бўлган ўйинчи эътиборсизликка берилди.  Тезкор гол “Насаф”га руҳий устунлик тақдим қилди. Айниқса иккинчи голдан кейин шогирдларимда руҳий тушкунлик кузатилди. Кучли маҳорат эвазига бугун қаршилик футболчилар тўпни кўп назоратга олишга эришишдилар.

“Нефтчи”, “Сўғдиёна” ва “Қўқон-1912” жамоаларининг Суперлигада қолиш учун имкониятлари бир хил ҳолатда деб ўйлайман. Тўғри бугун жиззахликлар ғалаба қозониб, биздан олдинга чиқиб олишди. Лекин Фарғонада “Қўқон-1912” ҳамда “Сўғдиёна”га қарши ўйинларимиз борлигини инобатга олиш керак. Шу қатори “Қизилқум”га қарши сафар баҳси ҳам кутмоқда. Олдиндаги барча ўйинларда фақат ғалаба бизни қониқтиради. Ушбу баҳслар финалга тенг. Ортга йўл қолмади. Агар мавсумнинг қолган ҳамма баҳсларини ғалаба билан якунласак, “Нефтчи” жамоаси чемпионатда қолишга ҳақли саналади. Кўрамиз, қолганини вақт кўрсатади – деди Ҳайдаров.