fcnasaf.uz

  11 Sep 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Азизжон Ғаниев тикланишни бошлади! (фотолар)

Иқтидорли футболчимиз Азизжон Ғаниев,  8 июл куни “Навбаҳор”га қарши бўлиб ўтган учрашувда жароҳат олган эди. Тиббий кўрик ва хулосалардан сўнг футболчимиз жарроҳлик амалиёти ўтказиши кераклиги маълум бўлди.

Шу муносабат билан футболчимиз 21 август куни Японияга жўнаб кетган эди. У яқинда  Токио шаҳридаги Seirei Hamamatsu General Hospitalда  жарроҳлик амалиётини ўтказди. Айни кунларда эса у тикланиш жараёнини бошлаб юборди. Футболчимиз сентябр ойининг охиригача у ерда, шифокорлар назоратида тикланиш жараёнини ўтказади ва клубимиз қароргоҳига қайтиб, мустақил тикланиш машқларини бошлайди. Азизжон Ғаниев кутилганидан кўра тезроқ сафимизга қайтиши кутилмоқда.

Азизжонга тезроқ соғайиб, сафимизга қайтишига тилак билдириб қоламиз. Биз унинг ўйинларини соғиндик!

Футболчимизнинг  йўл ва тиббий муолажалари учун харажатларнинг барчаси клубимиз томонидан амалга оширилди.