fcnasaf.uz

  31 Jan 2021 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

«Аждарлар» тайёргарликнинг иккинчи босқичини якунлашди

Хабарингиз бор, севимли жамоамиз янги футбол мавсумига ўз қароргоҳида тайёргарлик кўрмоқда. Бугун «аждарлар» янги мавсумга тайёргарлик доирасида Самарқанднинг «Динамо» жамоасига қарши иккита назорат учрашувида майдонга тушишди.

Вакилларимиз биринчи назорат учрашувида Муборакнинг «Машъал» жамоаси билан куч синашишганди. «Газчилар» жамоасига қарши кечган ҳар иккала баҳсда ҳам меҳмонлар 0:1 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, «Динамо» жамоаси билан ташкил қилинган биринчи назорат учрашувида ҳисоб очилмади. Иккинчи назорат учрашувида эса вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Шундай қилиб вакилларимиз янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини якунлашди ва қисқа таътилга чиқишди. «Аждарлар» 4 февраль куни ўз қароргоҳларида йиғилишади.