fcnasaf.uz

  01 Aug 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Андрей Шипилов: "Бизга омад кулиб боқди"

Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Металлург" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Андрей Шипилов: - Ажойиб ва қизиқарли футбол учрашуви бўлиб ўтди. Менга бу шаҳарга келиш ва мана шундай муҳташам стадионда футбол ўйнаш ёқади. Бу гапим учрашув натижасига боғлиқ эмас. Мен ўтган йил келганимда ҳам бу гапимни айтганман. Бугун бизни қандай ўйин кутаётганини билардик. Бизни ягона ҳавотирга слоган жиҳат “Насаф” нинг Термизда кўрсатган ажойиб ўйини эди. 1-бўлимда рақиб бизнинг ўйинимизни баҳолай билмади ёки биз яхши ўйин кўрсатдик.

- Иккинчи бўлимда эса ўйинни тўлалигича “Насаф” футболчилари назорат қилишди. Александр Лобанов эса бугун ажойиб ўйин кўрсатди. У бизни муқаррар 3-4 голли вазиятлардан қутқарди. Бугун бизга омад кулиб боқди.