fcnasaf.uz

  15 Apr 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Андрей Микляев: “Бугун ёмон ўйнаб, ғалаба қозондик”

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Локомотив” устози Андрей Микляев қуйидаги  фикрларни билдирди.

-Биринчи  бўлимда жуда ёмон ўйнадик, менга бугунги ўйин ёқмади. "Истиқлол"га қарши баҳсда  катта куч йўқотгандик, шунинг учун бугун яхши ўйнай олмадик. Ёмон ўйнаб ғалабага эришдик. Бош рақобатчимизни мағлуб эта олдик.

Кахи Махарадзе айни пайтда яхши спорт формасида эмас. Аммо таркибимизда Тимур Кападзе ва Саламат Қутибоевлар ҳам йўқ. Шу боис марказда йўқотишларга эгамиз. Жароҳат олган футболчилар тезроқ сафга қайтишларини кутаяпмиз. Бунинг устига биз учун ўйинлар тақвими ҳам жуда зич. Ваҳоланки, яна тўрт кундан кейин ўйинимиз бор, -дейди Андрей Микляев.