fcnasaf.uz

  01 Jun 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Андрей Канчельскис: “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман

Ўзбекистон Лига Кубогининг 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдириб ўтди:

Авваламбор “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ажойиб жамоа, ажойиб ёшлар. Бизнинг ёшларимиз эса ҳали ўсишлари керак. Биз ҳам бугун асосий ўйинчиларга дам берган ҳолда, ёшларга имконият тақдим этдик. Ўйиндан олдин улар билан кўп суҳбатлашдик. Лекин афсуски учрашув давомида ўша суҳбатларда айтилган ўйин намойиш этилмади. Майли, мағлубият ёш ўйинчиларга дарс бўлади. Лекин бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлиш ва бунча кўп гол ўтказиб юбориш ҳам яхши эмас. Қолаверса, ўйинчимиз четлатилгани ҳам ўз таъсирини ўтказди. Шунингдек, юзага келган қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. Бу борада жамоамиз оқсаяпти, - деди мураббий.