fcnasaf.uz

  26 May 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Андрей Фёдоров: "Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман"

Суперлига 10-тур доирасидаги "Насаф" - "Локомотив" (0: 1) учрашувидан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.

Авваламбор барча мухлисларимизни ғалаб билан табриклайман.  Қаршида бизга осон бўлмаслигини,  жуда оғир ўйин ўтказашимизни кутгандик.  “Насаф”нинг таркиби ёшарганига қарамасдан улар ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам яхши ўйин кўрсатишади.  Бугун биз учун натижа жуда муҳим эди.  Бу ғалаба билан йигитларни табриклайман.

Ўйин олдидан "Локомотив" атрофидаги гаплар? Йўқ,  биз ўз режамизга мувофиқ ўйинга тайёргарлик кўргандик.  Мураббийлик иши шундай,  бугун сен ишлаб турасан,  эртага эса сени ишдан олишлари мумкин.  Мураббий тақдири шунақа.  Лекин мазкур гап-сўзлар,  миш-мишлар менга ҳам,  жамоага ҳам умуман таъсир этгани йўқ.  Буни бугунги ўйин ҳам исботлаб турибди.  Ҳеч қандай асаббузарликсиз ўйинни ўтказдик.  Ўзимизнинг футболни ўйнадик.  "Локомотив" ҳар бир ўйинга фақат ғалабани кўзлаб тушади.  Бошқа йўл йўқ.
 
Муҳаммадиевнинг аҳволи? Афсуски Муҳаммадиев узоқ муддатга сафдан чиқди.  

"Локомотив"нинг олдида доим чемпионлик вазифаси қўйилади.  Бошқача вазифа йўқ.  Биз пешқадам "Пахтакор"га йетиб олиш ва чемпионликни яна ҳимоя қилиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.