fcnasaf.uz

  20 Oct 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Александр Хомяков: “Натижа адолатли бўлди“

“Насаф“-“Андижон“ жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Андижон“ жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этиб, беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, биз Қаршида яна бир бор мағлубиятга учрадик. Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида ҳам 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган эдик. Бугун яна ўша сценарий такрорланди. Афсуски биз ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлай олмадик. 3та голдан иккитасини стандарт вазиятлардан ўтказиб юбордик. Кубок беллашувида ҳам айнан шундай бўлган эди.

- Бугунги асосий вазифамиз ҳимояда тартибли ҳаракат қилиб, қарши ҳужумлардан тўғри фойдаланиш эди. Аммо бугунги режамиз иш бермади. Натижа адолатли бўлди. “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Жамоанинг олдига қўйилган асосий мақсад мавсум сўнгига қадар имкон борича турнир жадвалида юқорилаш. Нохуш вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Чунки кейинги тўртда ўйинни ўз уйимизда ўйнаймиз.