fcnasaf.uz

  09 Mar 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Александр Хомяков: ““Насаф“ ҳақли равишда ғалаба қозонди“

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Насаф“ — “Андижон“ (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков беллашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Бутун ўйин давомида фақат ҳимояландик. Тўғри “Насаф“нинг хатосидан кейин гол ура олдик. Аммо умуман олганда режалаштирган ҳеч нима ўхшамади. Баъзи вазиятларда тартибли ҳимояландик, баъзида омадимиз келди. Фақат ҳимояда ўйнаб ғалабага эришиш қийин. “Насаф“ ҳақли тарзда ғалаба қозонди “, — дейди Александр Хомяков.

- Жамоага нима етишмади?
- Биз деярли ҳужум қилмадик. Тўп бизда бўлганида ҳужумга ўтишда оқсадик. Қарши ҳужум ҳақида умуман гапирмаса ҳам бўлади. Режамиз майдон марказида ҳимоявий ўйнаш эди, афсуски “Насаф“ бизни тўлиқ ҳимояланишга мажбур қилди ва назоратни тўлиқ ўз қўлига олди.

- Легионерлар ҳақида нима дея оласиз?
- Умуман олганда футболчиларимга у қадар ҳам эътироз йўқ. Ишлашда давом этамиз ва “Навбаҳор“га қарши уйдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.