fcnasaf.uz

  13 Dec 2020 Янгиликлар, Ўзбекистон Кубоги

Абдувоҳид Неъматов: «Рақиб жамоа мухлислари олқишлагани икки марта ёқимли бўлди»

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги 1/4 финал «Навбаҳор» — «Насаф» учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган Абдувоҳид Неъматов беллашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

«Авваламбор севимли жамоамизнинг барча мухлисларни бугунги ғалаба ҳамда сермаҳсул футбол мавсуми билан қутлайман. Бугунгидек футбол атмосферасини ҳис қилмаганимизга анча бўлганди. Учрашув якунига қадар ғалаба биз томонда эди. Лекин мезбонлар ҳисобни тенглаштирганда ҳам биз тушкунликка тушмадик ва кейинги босқичга чиқишни уддаладик. Учрашув давомида мураббийлар кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик ва бу ўз самарасини берди. Беллашув якунланганидан сўнг рақиб жамоа мухлислари ҳам бизни олқишлагани барчамиз учун икки карра ёқимли бўлди. Бугунги ўйинда бизни қўллаб -қувватлаш учун қаршидан келган мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат айтаман» — дейди Абдувоҳид Неъматов.