fcnasaf.uz

  10 Jul 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Абдураҳимовнинг биринчи даврадаги ўйинларига назар

"Насаф"нинг 18-рақамдаги меҳнаткаш ва серҳаракат ўйинчиси Баҳром Абдураҳимов, 2015 йилдан буён "аждарлар" шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. 

Асли Андижон вилоятининг Шаҳрихон шаҳридан бўлган бу ўйинчимиз, жуда қисқа вақтда ичида Қашқадарёлик футбол ишқибозларининг қалбидан чуқур жой эгаллади. У клубимиз мухлисларининг энг яхши кўрган ўйинчиларидан бири сифатида, эътироф этилади. Албатта бу эътирофга сазовор бўлиш ҳар қандай футболчига насиб этавермайди. 

Жамоамиз  учрашувларида жавобгарлик ҳиссини тўлиқ ҳис эта оладиган  ушбу тиниб-тинчимас ўйинчимиз, бу йилги чемпионатда жамоамизнинг бешта голига муаллифлик қилди. У жорий чемпионатдаги жамоамизнинг биринчи голи муаллифи ҳам саналади (ЎзПФЛ 1-тур. "Қўқон-1912" - "Насаф" 1:2).

Шунингдек ушбу ярим ҳимоячимиз биринчи давра мобайнидаги 15 ўйинда майдонга тушиб, 1350 дақиқа ҳаракат қилди. Абдураҳимов тўп учун жуда кўп курашадиган ўйинчимиз саналади. Шундай бўлсада, ҳакамлар томонидан бор йўғи бир марта огоҳлантириш олди.

Умид қиламизки, бу ўйинчимиз иккинчи даврада ҳам ўзини кўрсатади ва жамоамиз ютуқларига катта ҳиссасини қўшади.

Энди Баҳром Абдураҳимов ҳаракатлари акс этган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 