fcnasaf.uz

  04 Dec 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

2020 йилги футбол мавсумида «Насаф»дан ўзгача хет-трик натижа

Ўзингизга маълум, гарчи олдинда бизни Ўзбекистон кубоги мусобақаси кутиб турган бўлсада 2020 йилги футбол мавсуми ўз ниҳоясига етди ва бу мавсум жамоамиз тарихидаги энг сермаҳсул йил бўлди деб бемалол айтиш мумкин. Бош жамоамиз ўз тарихида учинчи маротаба Суперлигада кумуш медалларини (2011, 2017, 2020), ёшларимиз U-21 биринчилигида бронза медалларини, U-18 жамоаси эса кетма-кет учинчи маротаба Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди (2018, 2019, 2020). Дарҳақиқат бу ўринлар клубмиз жамоалари учун бегона эмас. Чунки бош жамоамиз кумуш медалларини илк маротаба 2011 йилда қўлга киритган бўлса, ёшларимиз эса ўз биринчилигида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган эди. Аммо шуни унутмаслик керакки 2011 йилдаги ва жамоамизнинг ҳозирги таркиби ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. «Ғолиблар муҳокама қилинмайди» биз юқоридаги фикримиз билан жамоамиз тарихини иккига бўлишдан йироқмиз, шунчаки ўша пайтда йўлга қўйилган тизим бугун ўз натижасини кўрсатаётганлигини келтириб ўтмоқчимиз холос. «Насаф» икки йиллик танаффусдан сўнг бугунги натижага асосан ўз тарбияланувчилари билан эришди. Бу клубимиз, футбол мактабимиз учун катта ютуқ эканлигини қайд этиб ўтишимиз жоиз. Бу ҳам «Насаф» футбол мактабига ОФК томонида икки юлдузли мақоми бежизга берилмаганининг яққол исботидир.

Яна бир қизиқ жиҳат: Умиджон Эргашев, Умарбек Эшмуродов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Кенжабоев, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов,  Дилшод Раҳматуллаев, Бобир Абдихолиқовлар жамоамиз билан иккинчи маротаба кумуш медалларини қўлга киритишди.

Ҳусайн Норчаев мавсум давомида бош жамоа, U-21 ҳамда U-18 жамоалари таркибида ҳаракат қилиб Ўзбекистон чемпиони, Суперлига кумуш медалларини ва U-21 биринчилигида бронза медалларини қўлга киритган илк футболчи бўлди.

Жорий мавсумда «Насаф» футбол мактаби тарбияланувчиларидан тўрт нафари бош жамоа сафида дебют қилган. Булар Ҳусайн Норчаев, Шоҳмалик Комилов, Муродбек Хўжамбердиев ва Абубакрризо Турдиалиевлар бўлишди. Бундан ташқари охирги йилларда U-21 таркибида ҳаракат қилган Муҳриддин Зоиров ҳам бош жамоа таркибида дебют қилди. Ҳусайн Норчаев рақиблар дарвозасини уч бора аниқ нишонга олган бўлса, Шоҳмалик Комилов бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол этди. Абубакрризо Турдиалиев икки маротаба голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Жамоамиз Рўзиқул Бердиев қўл остида олтинчи маротаба совринли ўринни қўлга киритди:

2017, 2020 йилги мавсумда чемпионатнинг кумуш медаллари соҳиби;

2013, 2014, 2015, 2016 йилларда чемпионатнинг бронза медаллари соҳиби;

2015 йилда Ўзбекистон кубоги;

2016 йилда Ўзбекистон Суперкубоги.

2020 йилда «Насаф» футбол клуби натижалари:

Бош жамоа. Кумуш медаллари соҳиби

U-21. Бронза медаллари соҳиби

U-18. Ўзбекистон Чемпиони

2020 йилдаги мавсумда жамоамиз тўпурарлари:

  1. Бобир Абдихолиқов 17 гол
  2. Марко Станоевич 6 гол
  3. Ислом Кенжабоев 5 гол
  4. Ойбек бозоров 5 гол
  5. Шароф Муҳитдинов 5 гол
  6. Ҳусайн Норчаев 3 гол
  7. Акмал Мозговой 2 гол
  8. Шоҳмалик Комилов 1 гол
  9. Дилшод Раҳматуллаев 1 гол
  10. Дилшод Саитов 1 гол