Кубок
Ўзбекистон кубоги: “НАСАФ” ИЛК УЧРАШУВНИ “NBU-ОСИЁ” (ТОШКЕНТ)ГА ҚАРШИ ЎТКАЗАДИ
24 ферваль куни Ўзбекистон Футбол федерацияси мажлислар залида мамлакат кубогининг 2011 йилги учрашувларига қуръа ташланди. Мусобақа Низомига кўра, бу йилги баҳсларда олий ва биринчи лигада тўп сурадиган ўттиз тўртта жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришади. Дастлабки ва 1/16 финал босқичида ғолиб жамоа номи бир учрашув натижасига кўра аниқланади. 1/8 финалдан бошлаб кучлилар икки (уй-сафар тизими) ўйин орқали сараланадилар.
Мусобақа тартибига мувофиқ, барча олий лига жамоалари 1/16 чорак финал босқичидан ўйинларни бошлайдиган бўлди. Биринчи босқич учрашувлари 17 апрелда ўтказилади. Унда иккита ўйин бўлиб ўтади: “Жомбой” (Жомбой) – “Янгиер” (Янгиер), “Ерқўрғон” (Косон) – “Регистон” (Самарқанд).
Қуръага кўра, 1/16 финал учрашувларида қуйидаги жамоалар ўзаро баҳс юритадилар:
28 апрель (пайшанба)
“Хива” (Хива) – “Бунёдкор” (Тошкент)
29 апрель (жума)
“Ерқўрғон” –“Регистон” ғолиби – “Олмалиқ” (Олмалиқ)
“Жайхун” (Нукус) – “Сўғдиёна” (Жиззах)
“Гулистон” (Гулистон) – “Хоразм” (Урганч)
“Жомбой” – “Янгиер” ғолиби – “Машъал” (Муборак)
“Динамо-Ғаллакор” (Ғаллаорол) – “Локомотив” (Тошкент)
“Оқтепа” (Тошкент) – “Металлург” (Бекобод)
“Спартак” (Тошкент) – “Пахтакор” (Тошкент)
“Шўрчи-Лочин” (Шўрчи) – “Андижон” (Андижон)
“Машъал-Академия” (Муборак) – “Нефтчи” (Фарғона)
“Насаф-2” (Қарши) – “Қизилқум” (Зарафшон)
“Имкон” (Олтиариқ) – “Бухоро” (Бухоро)
“Косонсой” (Косонсой) – “Динамо” (Самарқанд)
“Чуст-Пахтакор” (Чуст) – “Навбаҳор” (Наманган)
30 апрель (шанба)
“NBU-Осиё” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)
“Зарафшон-НЦЗ” (Навоий) – “Шўртан” (Ғузор).
Нимчорак финал босқичи учрашувлари 6-7 май ва 24-25 июнь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.





