Қайдномага қайтиш

Pepsi Суперлига-2018. 9-тур (30.04.2018. 20:00да)

"Насаф"



Рўзиқул Бердиев



Бошланғич таркиб
35 Санжар Қувватов
6 Азизжон Ғаниев  
7 Одилжон Ҳамробеков
10 Бобир Абдухолиқов
18 Бобур Давлатов  
22 Игорь Голбан (с)  
27 Ислом Рашидхонов  
31 Сайдулла Раҳматов
55 Славко Лукич
77 Жасур Ҳасанов  
92 Умарбек Эшмуродов  
Заҳирадагилар
65 Машҳур Муҳаммаджонов
4 Мақсуд Каримов
5 Ғолиб Ғайбуллаев
21 Жаҳонгир Алиев   
30 Худоёрхон Сагдуллаев
38 Акмал Мозговой
52 Шерзод Темиров  
69 Драган Черан (с)

"Марказий" стадион

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент)
Ассистентлар: Дониёр Сайлавов (Тошкент), Ришат Нўъмонов (Тошкент)
Заҳира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)

1
Учрашув якунланди. Эътиборингиз учун рахмат
2
84' Азизжон Ғаниев (Пен.) 16' Игорь Голбан (с) (А.Г.)
79' Саҳоб Рашидов
Учрашув якунланди
 
Шифокорлар жойига қайтишга ҳам улгурмаяпти
 
Ўйиннинг қўшиб берилган дақиқалари ҳам меҳмон жамоа футболчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш билан ўтиб бўлди
 
92 Огоҳлантириш! Жаҳонгир Алиев  га сариқ карточка кўрсатилди!
 
90 Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
 
90 Огоҳлантириш! Дилшод Ҳамроев  га сариқ карточка кўрсатилди!
 
89 Ўйиннинг кўп дақиқаси "Сўғдиёна" футболчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш билан ўтмоқда
 
86 Огоҳлантириш! Жасур Ҳасанов ва Элёр Орипов  га сариқ карточка кўрсатилди!
 
86 Меҳмон жамоа футболчилари жанжал чиқариш пайида бўлишаяпти
 
Азизжон Ғаниев пенальтидан ҳисобни қисқартирди
 
84 Пенальти! Б.Абдухолиқовни ҳимоячилар жарима майдончада йиқитишди
 
80 Ўзгариш! Рашидхонов ўрнига Шерзод Темиров майдонга тушди
 
79 Саҳоб Рашидов ҳисобни 0:2 ўзгартирди
 
75 Ж.Алиев яхши ҳаракат қилиб, тўпни ошириб берди, аммо дарвоза олдида Абдухолиқовнинг тўпга оёғи етмади
 
72 Ўзгариш! Норхонов ўрнига С.Рашидов майдонга тушди
 
71 Яна ўша аҳвол, "Сўғдиёна" футболчиси ётиб олаяпти, ҳакам майдонга шифокорни чақираяпти
 
66 Ўзгариш! Абдуллаев ўрнига Нурматов майдонга тушди
 
65 "Сўғдиёна" футболчилари вақтни чўзишга уринишаяпти, бу ҳолат футболчиларимизни асабийлаштираяпти
 
60 Четлатиш! Умарбек Эшмуродов га қизил карточка кўрсатилди!
 
58 "Сўғдиёна" футболчилари тез-тез майдонда ётиб қолишаяпти
 
51 И.Абдуллаев тезкорлик билан жарима майдончамизга кириб борди ва зарба берди, Қувватов тўпни эгаллаб олди
 
48 Меҳмонлар иккинчи бўлимдаги илк бурчак тўпини тепишди, тўп билан футболчиларимиз
 
46 Ўзгариш! Иккинчи бўлим бошида жамоамизда ўзгариш: Б.Давлатов ўрнига Ж.Алиев майдонга тушди
 
46 Хавф бартараф этилди
 
46 Қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар жарима майдончамиз яқинида жарима тўпи тепмоқда
 
45 Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
 
45 Ж.Ҳасанов бу сафар ноаниқ тўпни оширди, у шошмоқда
 
44 Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Рашидхонов дарвозага йўллади, тўпни посбон эгаллаб олиб, ўйинга киритди
 
43 Сардорбек Азимов яқин масофадан дарвозамизга зарба берди, ноаниқ
 
42 Бобир Давлатов боши билан дарвозага зарба йўллади, ноаниқ
 
40 "Сўғдиёна" футболчилари ҳозирдан вақтни чўзишга ҳаракат қилишаяпти
 
39 Лукич узовдан дарвозага зарба берди, ноаниқ
 
39 Ўйин давом этади
 
38 Ш.Норхонов майдонда ётибди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишаяпти
 
Бурчакдан тўпни ўйинга киритамиз
 
34 Ўзгариш! А.Холмуродов ўрнига Сардор Қулматов майдонга тушди
 
34 Яна ўйинда тўхталиш, ўйинчилар туқнашиб кетишди
 
31 Ўйинда кичик тўхталиш, меҳмон жамоа ўйинчисига тиббий ёрдам кўрсатилди
 
29 Ислом Рашидхонов! Жарима майдончасига кириб бориб, дарвозага зарба йўллади, тўп дарвозабон қўлидан чиқиб кетди, аммо ҳимоячилар тезда ёрдамга етиб келишди
 
28 Лукич жарима тўпини амалга оширди, Ҳамробеков ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ
 
25 Голдан руҳланган меҳмонлар ҳам анча фаол ўйин намойиш этишмоқда
 
24 Бурчак тўпи тепилди, тўп рақиб жарима майдрнчасидан узоқдлаштирилди
 
23 Зарбаааа! Бобир Абдухолиқов! Тўп дарвозабон қўлидан чиқиб майдонни тарк этди
 
21 Жамоамиз кетма-кет ҳужумлар уюштирди, Давлатов ва Ҳасановларда гол уриш учун имконлар бўлди, аммо...
 
Игорь Голбан автогол муаллифи бўлган экан
 
16 Умарбек Эшмуродовдан автогол
 
15 "Сўғдиёна" яна бир хавфли ҳужум уюштирди, яқин масофадан дарвозамизга тепилган тўпни Қувватов қайтариб қолди
 
13 Жасур Ҳасанов ва Одил Ҳамробеков жуфтлигида яхши комбинацион ҳужум уюштирилди, аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
 
9 Меҳмонлар ҳам хавфли ҳужум уюштирди, дарвозамизга берилган зарба ноаниқ
 
6 "Насаф" ҳужумларга зўр бермоқда
 
3 Бурчак тўпи тепамиз
 
1 Меҳмонлар илк дақиқадан олдинга ташланишди
 
Диққат! Жамолар майдонга чиқиб келишди
 
Чигалёзди машқлари якунланди
 
Ҳар иккала жамоа ўйин олдидан чигалёзди машқларини бошлаб юборишди
 
Марҳамат таркиблар билан танишинг
 
Мазкур жамоалар ўртасидаги ўтган йили Жиззахда бўлган сўнгги учрашувдаги киритилган голларни томоша қилинг
 



 
Бу рақамлар бугун ўзгаради
 


 
Бугун "Насаф" кўк либосларда, "Сўғдиёна" эса оқ-қора либосларда майдонга тушади
 


 


 
Ассалому алайкум азиз футбол ишқибозлари! Бугун "Насаф" ўз майдонида "Сўғдиёна" жамоаси билан баҳслашади. Ушбу учрашувдан онлайн матнли трансляция олиб борамиз
 


 

"Сўғдиёна"



Сергей Лушчан



Бошланғич таркиб
23 Дилшод Ҳамроев  
3 Аъзамат Исроилов
4 Элёр Орифов  
6 Дилмурод Каримов
8 Дониёр Ҳасанов
9 Сардорбек Азимов  
10 Шоҳруз Норхонов  
26 Акмал Холмуродов  
33 Тоҳир Шамситдинов
77 Иззатилла Абдуллаев  
85 Руслан Мельзиддинов
Заҳирадагилар
1 Ширинбой Абдуллаев
2 Сардор Қулматов  
15 Шоҳруҳбек Холматов
16 Муроджўжа Жабборов
19 Алишер Зиёвуддинов
20 Иқбол Маликжонов
27 Саҳоб Рашидов   
31 Жаҳонгир Абдумўминов
39 Ойбек Нурматов