Қайдномага қайтиш

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 7-тур (21.04.2018. 18:00да)

"Қўқон-1912"



Нуъмон Ҳасанов



Бошланғич таркиб
1 Ўткир Юсупов
5 Ғиёс Комилов
7 Жамшид Ҳасанов  
10 Жавоҳир Сидиқов
17 Қувондиқ Рўзиев
18 Баҳодир Пардаев  
19 Суҳроб Бердиев
22 Мурод Холмуҳамедов (с)  
23 Александр Мерзляков
55 Дарко Гожкович  
65 Марко Мелич
Заҳирадагилар
21 Музаффар Абдуллаев
4 Баҳодир Акрамов
9 Носир Отақўзиев  
14 Аваз Маматхўжаев
15 Ойбек Рустамов
29 Игорь Таран
95 Милан Спремо  
96 Муҳаммаданас Ҳасанов  

Марказий стадион

Бош ҳакам: Зокиржон Қодиров (Навоий)
Ассистентлар: Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий)
Заҳира ҳаками: Фарух Янсупов (Тошкент)
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган)

0
Учрашув якунланди. Эътиборингиз учун рахмат
0
Учрашувда ҳисоб очилмади, кучлар тенг келди
 
93 Бобир Абдухолиқов яна имкониятдан фойдалана олмади, афсус. Унинг дарвозага йўллаган зарбаси яна ноаниқ бўлди
 
92 Зарбааа! Бобир Абдухолиқовнинг дарвозага яқин масофадан боши билан берган зарбаси ноаниқ
 
90 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
 
89 Хавфли вазиятни бу сафар жамоамиз яратди. Лукичнинг яқин бурчакдан дарвоазага боши билан йўллаган зарбасини посбон қайтариб қолди
 
87 Ўзгариш! Гожкович ўрнига Милан Спремо майдонга тушди
 
85 Гожкович жароҳат олиб майдонни тарк этмоқда
 
84 Умарбек Эшмуродов Б.Абдухолиқовга тўпни ошириб берди. Абдухолиқовнинг боши билан дарвоазага йўллаган зарбаси сал ноаниқ бўлди
 
81 Ўзгариш! Ж.Ҳасанов ўрнига М.Ҳасанов майдонга тушди
 
78 Ўзгариш! Рашидхонов ўрнига Ислом Кенжабоев
 
73 Огоҳлантириш! Славко Лукич га сариқ карточка кўрсатилди!
 
74 Зарбааа! Б.Абдухолиқов тўпни узоқ ўзига ўнглади ва дарвозага зарба берди, посбон тўпни эгаллаб олди
 
71 Ўзгариш! Б.Пардаев ўрнига Н.Отақўзиев майдонга тушди
 
67 Азиз Ғаниев тўпни рақиб ўйинчисидан олиб қўйиб, узоқдан дарвоза томон тепди, аммо ноаниқ
 
Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга 11056 мухлис ташриф буюрган!
 
61 Ислом Рашидовнинг ўткир бурчакдан дарвозага тепган тўпи сал ноаниқ бўлди
 
60 Кейинги дақиқаларда майдон эгалари дарвозамиз томон  кетма-кет ҳужум уюштирди, ҳимоячиларимиз бунда яхши ҳаракат қилишди
 
58 Қувондиқ Рўзиев ўнг қанотдан дарвозамизга хавфли зарба йўллади, Қувватов тўпни ўз вақтида қўли билан уриб юборди
 
53 Иккинчи бўлимда жамомиз ўйинини анча кучайтирди
 
49 Иккинчи бўлимдаги жамоамизнинг хавфли ҳужуми. Лукичнинг ўнг қанотдан жарима майдончасига ошириб берган тўпини ҳужумчимиз дарвозага йўллай олмади


 
48 Огоҳлантириш! Мурод Ҳолмуҳаммедов га сариқ карточка кўрсатилди!
 
46 Иккинчи бўлимга старт берилди
 
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида
 
45 Биринчи бўлимнинг сўнгги  сониясида мезбонлар бурчак тўпи тепди, ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди
 
44 Жасур Ҳасанов чап қанотдан тезлик билан олдинга борди ва дарвоза томон тўпни тепди, посбон тўпга эгалик қилди
 
43 Бу сафар Лукич узоқдан рақиб дарвозасига зарба йўллади. Зарба кучсиз ва ноаниқ бўлди
 
40 Холмуҳаммедов тўпни майдон четидан жарима майдончамизга ташлаб берди, тўпни ҳимоячиларимиз қайтарди. Қайтган тўпни Мерзляков дарвозамизга йўллади, тўпни Қувватов эгаллаб олди
 
34 Қувондиқ Рўзев узоқдан дарвозамизга зарба йўллади, анча ноаниқ
 
34 Тўпни посбон қийинчиликсиз эгаллаб олди
 
33 Жамоамиз жарима тўпини амалга оширади, дарвозадан анча узоқ. Тўп ёнида Лукич
 
29 Стандарт вазият самарасиз якун топди, Қувватов тўпни ўйинга киритди
 
28 "Қўқон-1912" жамоаси стандарт вазиятга эга бўлди. Бурчак тўпи
 
27 Азиз Ғаниев! У деярли майдон марказидан дарвозага зарба йўллади, посбон тўпни майдондан чиқариб юборди, бурчак тўпи тепилди. Хавф бартараф этилди
 
26 Мезбонларнинг яна бир ҳужуми. Ж.Ҳасанов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига ноаниқ ошириб берди, тўпни футболчиларимиз эгаллаб олишди
 
23 Мезбонларнинг чап қанотдан ташкил этган ҳужуми ҳимоячиларимиз томонидан тўхтатилди
 
22 Мезбонлар узоқдан бир-бирларига тўпни оширишмоқда, аммо аниқ бўлмагани учун тўп йўқотилмоқда
 
19 Яхши ҳаракат! Лукич ўнг қанотдан тўпни жарима майдончага етказди, тўпни посбон эгаллаб олиб, ўйинга киритди
 
17 Холмуҳаммедов яна бир жарима тўпини амалга оширди, бу сафар тўпни С.Раҳматов қайтариб юборди, яна узоқдан дарвозамизга зарба йўлланди энди эса анча ноаниқ
 
15 Хавфли вазият! Ҳасанов тўпни жарима майдончамизга етказиб берди. Бердиев эса тўпни боши билан дарвозамизга йўллади. Ноаниқ 
 
12 М.Холмуҳаммедов жарима тўпини амалга оширди, Голбан тўпни жарима майдончамизда қайтариб юборди
 
11 Ҳозирча майдонда жамоамиз кичик устунликка эришган
 
10 Жасур Ҳасанов чап қанотда яхши рейд қилди, тўп майдондан чиқариб юборилди,бурчак тўпини Лукич ижро этди. Ўйин майдон марказида давом этмоқда
 
8 Санжар Қувватов тўпни ўйинга киритди
 
7 Қайтадан бурчак тўпи тепилди, ҳимоячилар тўпни дарвозадан узоқлаштиришди
 
6 Жамаомиз биринчи бурчак тўпини амалга оширади, тўп ёнида Лукич
 
01 Учрашувга старт берилди. Олға "аждарлар"!!!

 
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишди


 
Стадионда Улуғбек Раҳматуллаев ижросида қўшиқ куйланмоқда
 
Чигалёзди машқлари ниҳоясига етди жамоалар кийиниш хонасига кириб кетишди
 
Жамоалар ўйин олдидан чигалёзди машқларини бошлашди
 


 


 
"Насаф" стадионга етиб келди


 
Бугунги учрашувнинг бош ҳаками - Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар стадионни кўздан кечиришмоқда
 
Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашувда "Насаф" кўк, "Қўқон-1912" жамоаси эса оқ либосларда майдонга тушади
 


 
Қуйида мазкур жамоалар ўртасидаги Қаршида бўлиб ўтган сўнгги учрашувдаги киритилган голларни томоша қилинг. 
 


 


 
Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун бўладиган "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашувидан онлайн матнли трансляция олиб борамиз.
 

"Насаф"



Рўзиқул Бердиев



Бошланғич таркиб
35 Санжар Қувватов
4 Мақсуд Каримов (с)
6 Азизжон Ғаниев
7 Одилжон Ҳамробеков
10 Бобир Абдухолиқов
22 Игорь Голбан
27 Ислом Рашидхонов  
31 Сайдулла Раҳматов
55 Славко Лукич  
77 Жасур Ҳасанов
92 Умарбек Эшмуродов
Заҳирадагилар
1 Умиджон Эргашев
5 Ғолиб Ғайбуллаев
14 Шароф Муҳитдинов
17 Дониёр Нарзуллаев
18 Бобур Давлатов
20 Ислом Кенжабоев  
21 Жаҳонгир Алиев
38 Акмал Мозговой
65 Машҳур Муҳаммаджонов