Қайдномага қайтиш

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 6-тур (11.04.2018. 20:00да)

"Насаф"



Рўзиқул Бердиев



Бошланғич таркиб
35 Санжар Қувватов
6 Азизжон Ғаниев
7 Одилжон Ҳамробеков
10 Бобир Абдухолиқов  
22 Игорь Голбан  
27 Ислом Рашидхонов  
31 Сайдулла Раҳматов
55 Славко Лукич
69 Драган Черан (с)   
77 Жасур Ҳасанов  
92 Умарбек Эшмуродов
Заҳирадагилар
1 Умиджон Эргашев
4 Мақсуд Каримов
5 Ғолиб Ғайбуллаев
14 Шароф Муҳитдинов
17 Дониёр Нарзуллаев
18 Бобур Давлатов  
38 Акмал Мозговой
20 Ислом Кенжабоев  
21 Жаҳонгир Алиев  

"Марказий" стадион

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)
Ассистентлар: Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро), Александр Буров (Бухоро)
Заҳира ҳаками: Тўрабек Суюнов (Гулистон)
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)

2
Учрашув якунланди. Эътиборингиз учун рахмат
1
64' Игорь Голбан
70' Драган Черан (с)
54' Диёржон Туропов
Тугади. Ғалаба муборак!!!!
 
93 Ўзгариш! Ҳасанов ўрнига Алиев тушди
 
90 Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
 
Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга 13071 мухлис ташриф буюрган!
 
90 Ислом Кенжабоев тўп эгаллаб олиб, дарвозагача борди, аммо тўпни йўқотди
 
Бугун ҳар иккала жамоа футболчилари катта куч йўқотишди
 
88 Футболчиларда чарчоқ сезила бошлади
 
85 Ўйиннинг тугашига 5 дақиқа қолди, аммо  ўйин шиддати пасайгани йўқ
 
83 Ўзгариш! Черан ўрнига Кенжабоев майдонга тушди
 
81 Ўзгариш! С.Мирзаев ўрнига С.Рашидов тушди
 
77 Ўзгариш! Ғофуров ўрнига Омонов майдонга тушди
 
76 Ўйин жуда қизиқарли давом этмоқда. Голлардан руҳланган жамоамиз ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда
 
74 Ўзгариш! Рашидхонов ўрнига Бобир Давлатов майдонга тушди
 
74 Хавфли вазият! Қувватов тўпни эгаллаб олди
 
72 Огоҳлантириш! Ҳусниддин Ғофуров га сариқ карточка кўрсатилди!
 
Чап қанотдан Лукич томонидан ошириб берилган тўпни Драган Черан боши билан дарвозага жойлаб қўйди
 
70 ГООООООООЛ!!!
 
68 Ўзгариш! Туропов ўрнига Бекмуродов майдонга тушди
 
Жасур Ҳасанов тўпни жарима майдончасига чап қанотдан ошириб берди, ҳимооячи тўпни қайтарди, қайтган тўпни Голбан  кучли зарба билан дарвозага йўллади ва гол 
 
Игорь Голбан ҳисобни тенглаштирди
 
64 ГОООООООЛ!
 
63 Зарбааа! Бурчакдан ошириб берилган тўпни Голбан боши билан дарвозага йўллади, афсустўп йўналиши сал ноаниқ бўлди
 
"Локомотив" энди майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилади
 
60 Четлатиш! Ислом Тўхтахўжаев га қизил карточка кўрсатилди!
 
60 Азизжон Ғаниев жарима тўпини жуда қойилмақом ижро этди, яна Нестеров қайтарди
 
59 Огоҳлантириш! Д.Туропов га сариқ карточка кўрсатилди!
 
58 Жамоамиз гол уришга жуда яқин бўлди. Аммо Нестеровни маҳорати бунга йўл бермади
 
54 Учрашувда ҳисоб очилди. Сайдулло Раҳматов жуда қупол хатога йўл қўйди. Оқибатда Туропов имкониятни қўлдан бермади
 
50 Яна бир ҳужумимиз хавфли бўлди, тўпни ҳимоячилар майдондан чиқариб юборишди, бурчак тўпи тепилди. Тўп йўқотилди. Нестеров тўпни ўйинга киритди
 
49 Жамоамизнинг хавфли ҳужуми, тўп ҳимоячи Тўхтахўжаев қўлига теккандек бўлди. Ҳакам бунга эътибор бермади
 
48 Жамоалар иккинчи таймни ҳам ҳужумкор давом эттиришмоқда
 
46 Иккинчи бўлимга старт берилди
 
Жамоалар майдонга чиқиб келишди, иккинчи бўлим бошланиш  арафасида
 
Дастлабки бўлим ниҳоясига етди
 
45 Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
 
45 Жасур Ҳасанов ва Нестеров қарама қаршилиги, тўп майдонни тарк этди
 
43 Зарбаааа! Бобир Абдухолиқов дарвозага зарба йўллади, Нестеров тўпни қийинчилик билан майдондан чиқариб юборди, Ҳасанов бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади яна Нестеров қайтарди
 
39 Лукич ва Черан комбинацияси чиройли чиқди
 
36 Жамоалар тинмай ҳужумлар уюштиришмоқда, ўйин шиддати юқори
 
35 Марат Бикмаев ўйиндан ташқари ҳолатда
 
32 Зарбааа! Лукич дарвозага зарба йўллади, афсус ноаниқ
 
31 Огоҳлантириш! Абдухолиқов ва Йелич га сариқ карточка кўрсатилди!
 
30 Умарбек Эшмуродов жуда яхши ҳаракат қилиб, яна бир хавфни бартараф этди
 
27 "Локо" яна бир бурчак тўпини тепди, Қувватов тўпни эгаллаб олди
 
26 Огоҳлантириш! Кахи Махарадзе га сариқ карточка кўрсатилди!
 
26 Жамоамиз жуда яхши ҳужум ташкил қилди, аммо гол уришни имкони бўлмади
 
25 Зарбааа! Раҳматов ҳимоячилардан қайтиб келган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўналтирди, ноаниқ
 
24 "Насаф" навбатдаги бурчак тўпини тепади, буни Лукич амалга оширади
 
21 Зарбааа! Драган Чераннинг дарвозага тепган тўпи кучсиз бўлди, акс холда...
 
17 "Локомотив" навбатдаги бурчак тўпини тепди, ҳимоячиларимиз қайтарди. Аммо яна бир ҳужум хавфли бўлди, ҳайрият бунда ҳам ҳимоячиларимиз хатога йўл қўйишмади
 
14 "Насаф" хавфли ҳужуми, Абдухолиқов ҳимоячилар тўсиғидан ўтиб, тўпни Ҳасановга оширди, аммо ҳимоячилар қайтариб қолишди
 
12 Ҳимоячилар тўпни жарима майдончасидан узоқлаштиришди
 
Тўп ёнида Лукич
 
11 Жамоамиз бурчак тўпини амалга оширади
 
9 Голбан узоқдан тўпни Лукичга ўзатди, аммо Славко тўпни тўхтатиб қололмади
 
6 Огоҳлантириш! Ислом Тўхтахўжаев га сариқ карточка кўрсатилди!
 
4 Меҳмонлар хавфли ҳужум уюштиришди, тўпни Голбан майдондан чиқариб юборди, бурчак тўпи тепилди ва дарвозамизга берилган зарба ноаниқ чиқди
 
1

Учрашувни Драган Черан бошлаб берди


 
Диққат қилинг! Жамоалар майдонга чиқиб келишди
 
Чигалёзди машқлари ниҳоясига етди. жамоалар кийиниш хонасига кириб кетишди
 
Шунингдек бир гуруҳ санъаткорлар иштирокида концерт ҳам давом этмоқда
 
айни пайтда жамолар майдонда чигалёзди машқларини бажаришмоқда
 
Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! "Насаф" 6-тур учрашувини ўз майдонида "Локомотив"  жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув турнинг марказий учрашуви саналади. Ушбу учрашувдан онлайн матнли трансляция олиб борамиз. Қуйида ўтган йилги ўзаро учрашувда киритилган голларни томоша қилинг 
 


 

"Локомотив"



Андрей Федоров



Бошланғич таркиб
1 Игнатий Нестеров
4 Бобур Йўлдошев
5 Кахи Махарадзе  
10 Марат Бикмаев
15 Сардор Мирзаев  
19 Хусниддин Ғофуров   
20 Ислом Тўхтахўжаев (с)   
22 Санжар Шоаҳмедов
28 Шуҳрат Муҳаммадиев
77 Диёржон Туропов    
88 Игор Йелич  
Заҳирадагилар
12 Маъмур Икромов
8 Шерзод Каримов
14 Азизбек Омонов  
18 Фарҳодбек Бекмуротов  
23 Идрис Бекмайкин
27 Сардор Рашидов  
33 Олег Зотеев
99 Чо Сук Жае