Қайдномага қайтиш

Ўзбекистон Кубоги-2017. 1/2 финали жавоб учрашуви (07.10.2017. 18:00да)

"Насаф"



Рўзиқул Бердиев



Бошланғич таркиб
35 Санжар Қувватов
2 Акмал Шораҳмедов
6 Азизжон Ғаниев
7 Одилжон Ҳамробеков
18 Баҳром Абдураҳимов
20 Ислом Кенжабоев  
22 Игорь Голбан
34 Фарруҳ Сайфиев  
69 Драган Черан  
77 Жасур Ҳасанов
92 Умарбек Эшмуродов
Заҳирадагилар
1 Умиджон Эргашев
4 Мақсуд Каримов
5 Ғолиб Ғайбуллаев
15 Шахбоз Эркинов  
31 Сайдулло Раҳматов
38 Дониёр Нарзуллаев
45 Бобир Абдухолиқов  

Марказий стадион

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)
Ассистентлар: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (иккаласи ҳам Тошкентдан)
Заҳира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

1
Учрашув якунланди. Эътиборингиз учун рахмат
0
74' Драган Черан
Ўзбекистон Кубоги-2017. ½ ж/у. “Насаф”– “Локомотив” 1:0. Гол: Д.Черан (74). Тугади. Умумий ҳисоб - 2:3. “Локомотив” финалга йўл олди
 
94 Огоҳлантириш! Нестеров га сариқ карточка кўрсатилди!
 
Энди бурчак тўпи тепилди, тўп дарвозадан узоқлаштирилди
 
93 Сўнгги имконият Ж.Ҳасанов жарима тўпини тепади
 
90 Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
 
90 Огоҳлантириш! Б.Абдухолиқов га сариқ карточка кўрсатилди!
 
87 Ўзгариш! Ғаниев ўрнига Абдухолиқов майдонга тушди
 
87 Кутилганидек "Локомотив" тўпни ўйинга киритишда умуман шошилмаяпти
 
84 Зотеев дарвозага зарба берди ноаниқ
 
83 "Локомотив" чап қанотдан жарима майдончасига яқин жойда жарима тўпи тепди, зарба ноаниқ бўлди
 
80 Учрашувни сўнгги 10 дақиқаси бошланди
 
79 Ўзгариш! Алибоев ўрнига Абдуллаев майдонга тушди
 
77 Ўзгариш! Бобожонов ўрнига Омонов майдонга тушди
 
76 Огоҳлантириш! Сайфиев га сариқ карточка кўрсатилди!
 
Унинг дастлабки зарбасини Нестеров қайтарди, қайтган тўпни Черан дарвозага жойлаб қўйди
 
у ҳакамлар билан яна тортишиб кетди
 
73 Огоҳлантириш! Махарадзе га сариқ карточка кўрсатилди!
 
Пеналбтини Черан амалга оширади
 
"Локомотив" жамоаси футболчилари қанот ҳаками билан тортишиб кетди, ўйинда тўхталиш
 
"Локомотив" ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнади ва "Локомотив" дарвозасига пенальти белгиланди
 
70 ПЕНАЛЬТИ!!!
 
70 Огоҳлантириш! Машарипов га сариқ карточка кўрсатилди!
 
68 Яна бир ҳужум уюштирдик, Эркинов дарвозага зарба йўллай олмади
 
65 "Насаф" навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар ўз ўрнида
 
63 Ўзгариш! Кенжабоев ўрнига Эркинов майдонга тушди
 
63 Яна "Насаф" кетма-кет ҳужумлар уюштираяпти, "Локомотив" эса ҳимояда
 
62 Огоҳлантириш! М.Бобожонов га сариқ карточка кўрсатилди!
 
60 Ўзгариш! Бикмаев ўрнига Машарипов майдонга тушди
 
57 Зарбаааа! Б.Абдураҳимовнинг дарвозага йўллаган зарбаси яна озгина ноаниқ бўлди, афсус
 
55 "Локомотив"дан яна хавфли ҳужум. Бу сафар Ҳамробеков хавфни бартараф этди
 
52 Дарвозамиз олдида жуда хавфли вазият содир этилди. С.Қувватовнинг аниқ ҳаракати туфайли дарвозамизга гол бўлмади
 
50 Азиз Ғаниев чамаси 25 метрлардан жарима тўпини амалга оширди, анча ноаниқ
 
47 Чераннинг ерлатиб, ҳимоячилар орасидан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
 
47 "Насаф" иккинчи бўлимни ҳам ҳужумлар билан бошлаяпти
 
Биринчи бўлим тугади
 
45 Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
 
40 Майдонда кураш тенглашди
 
35 "Локомотив" ҳам аста-секин ҳужумларга зўр бермоқда. Бунгача ҳимояда ўйнаётган эди
 
33 Меҳмонлар тўпни аутдан майдонга киритишди ва ҳужум уюштиришди. Ҳужум Алибоевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди
 
31 Зарбаааа! Ж.Ҳасанов узоқдан дарвозага зарба берди, ноаниқ
 
31 Иккинчи бурчак тўпи тепилди яна самарасиз
 
30 Хавфли вазият! Сайфиевнинг ошириб берган тўпини Зотеев майдондан чиқариб юборди
 
28 У.Эшмуродовнинг боши билан дарвозага берган зарбаси ноаниқ бўлди
 
27 Шораҳмедов тўпни жарима майдонига ошириб берди, Черан тўпга сакради аммо зарба бера олмади
 
25 Ислом Кенжабоев бу сафар Махарадзе тўсиғидан ўта олмади
 
22 "Насаф" яна бир бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
 
22 "Насаф" майдонда устунликни давом эттираяпти
 
22 "Насаф" майдонда устунликни давом эттираяпти
 
19 "Локомотив" илк ҳужумини уюштирди, ҳужум самарасиз якунланди
 
18 Хавфли вазият! А.Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни ошириб берди, Абдураҳимовнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбаси сал ноаниқ бўлди, афсус
 
18 Хавфли вазият! А.Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни ошириб берди, Абдураҳимовнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбаси сал ноаниқ бўлди, афсус
 
15 Зарбааа! Азиз Ғаниевнинг дарвозага йўллаган зарбаси сал ноаниқ
 
12 Жарима тўпини Ж.Ҳасанов тепди. Хавф бартараф этилди
 
12 Бикмаев энди Ж.Ҳасановга қуполлик қилди, жарима тўпи
 
9 Огоҳлантириш! Марат Бикмаев га сариқ карточка кўрсатилди!
 
9 Бикмаев тўпни олдириб қўйгач, У.Эшмуродовни чалиб йиқитди ва сариқ карточка
 
Ўйин давом этади
 
Ўйинда кичик тўхталиш
 
7 Энди К.Махарадзе майдонда йиқилиб қолди, у тиббий ёрдамга муҳтож
 
Бикмаев майдонга қайтди
 
6 Тўхталиш. М.Бикмаев билан И.Голбан тўп учун курашда туқнашиб кетишди. Бикмаевга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда
 
4 "Насаф" ҳужум уюштиришга ҳаракат қилаяпти, аммо меҳмонлар ҳимояси бехато ҳаракат қилаяпти
 
4 А.Ғаниев чап қанотга Ж.Ҳасановга тўпни ошириб берди, Ҳасанов тўпга ета олмади
 
Учрашувга старт берилди
 
Диққат! Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди
 
Чигалёзди машғулотлари ниҳоясига етди. Футболчилар кийиниш хонасига кириб кетишди
 
Учрашув шарҳловчиси - Дилшодбек Тўхтабеков, режиссёр - Мадина Аметова
 
Мухлислар диққатига! Бугунги "Насаф" - "Локомотив" учрашуви, эртага 08 октябр якшанба куни соат 13:05да "Sport" TV орқали намойиш қилинади
 
Айни вақтда жамоалар майдонда чигалёзди машқларини бажаришмоқда
 
Жамоалар таркиби эълон қилинди, марҳамат танишинг
 
"Локомотив" жамоаси "Марказий" стадионга етиб келди
 
Ассалому алайкум азиз футбол ишқибозлари! "Насаф" 7 октябр куни ўз майдонида Ўзбекистон Кубоги-2017 1/2 финали жавоб учрашувини "Локомотив" жамоасига қарши ўтказади. Учрашувнинг онлайн матнли трансляциясини мана шу ерда кузатиб боринг
 
:
 

"Локомотив"



Андрей Федоров



Бошланғич таркиб
1 Игнатий Нестеров  
5 Кахи Махарадзе  
9 Икром Алибоев  
10 Марат Бикмаев   
15 Сардор Мирзаев
17 Салим Мустафоев
18 Тимур Кападзе
20 Ислом Тўхтахўжаев
22 Муродбек Бобожонов   
33 Олег Зотеев
37 Шерзод Файзиев
Заҳирадагилар
12 Маъмур Икромов
11 Садриддин Абдуллаев  
28 Шуҳрат Муҳаммадиев
55 Санжар Шоахметов
77 Диёрбек Туропов
78 Азизбек Омонов  
99 Жалолиддин Машарипов