Қайдномага қайтиш

ЎзПФЛ 19-тур (26.09.2017. 17:00да)

"Суғдиёна"



Игорь Шквирин



Бошланғич таркиб
16 Музаффар Абдуллаев
3 Азамат Исроилов
4 Элёр Орифов
7 Санжар Рашидов  
8 Суҳроб Қобилов  
14 Ғайрат Умиров
17 Ихтиёр Тошпўлатов
55 Сардор Қаҳҳоров
77 Сардор Эминов
91 Жавлон Гусейнов
92 Умиджон Қодиров  
Заҳирадагилар
99 Ширинбой Абдуллаев
2 Сардор Қулматов
11 Шохрух Достонов
15 Иззатилла Абдуллаев  
18 Қаҳрамон Баҳодиров  
27 Отабек Валижонов
59 Сарвар Жўраев

Сўғдиёна марказий стадиони

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)
Ассистентлар: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Заҳира ҳаками: Игорь Худайдатов (Тошкент)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент)

0
Учрашув якунланди. Эътиборингиз учун рахмат
3
34' Игорь Голбан
35' Жасур Ҳасанов
74' Ислом Кенжабоев
Учраушув якунланди. Ғалаба муборак азизлар!
 
90 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
 
89 Огоҳлантириш! Игорь Голбан га сариқ карточка кўрсатилди!
 
85 Ўзгариш! Кенжабоев ўрнига Абдухолиқов майдонга тушди
 
84 Ўйин шиддати ас.ло пасайгани йўқ. Жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этишмоқда
 
82 Жуда қизиқ ва хавфли вазият! Қувватов дарвозадан анча узоқлашиб кетди. Рақиб футболчиси дарвозага зарба берди. Бўш қолган дарвозани Эшмуродов қўриқлади, у қайтарган тўпни яна Қувватов эгаллаб олди
 
79 Ўзгариш! А.Ғаниев ўрнига Ш.Муҳитдинов майдонга тушди
 
78 "Насаф" яна бурчак тўпини амалга оширади
 
Кенжабоев бугун ҳам жуда фаол ўйин намойиш этмоқда
 
Гол бўлган вазиятда. Ҳужум чап қанотдан ташкил этилди. Шораҳмедов тўпни Кенжабоевга оширди. У ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвоза чизиғи бўйлаб бориб ўткир бурчакдан дарвозани ишғол қилди
 
75 Ўзгариш! Ж.Ҳасанов ўрнига М.Каримов майдонга тушди
 
74 КЕНЖАБОЕВ бари-бир мақсадига эришди 0:3
 
73 Майдон эгалари тўпни дарвозадан узоқлаштиришди
 
72 Жарима майдончадан узоқроқда жамоамиз стандарт вазият ишлаб олди, тўп ёнида Сайфиев ва Шораҳмедов
 
71 Огоҳлантириш! Санжар Рашидов га сариқ карточка кўрсатилди!
 
71 "Сўғдиёна"нинг ташкил этган қарши ҳужумлари ҳам хавфли бўлмоқда. Ҳозирча Қувватов бехато ҳаракат қилмоқда
 
70 "Насаф" яна ташаббусни ўз қўлига олди, майдон эгалари ҳимояланиб, қарши ҳужумда ўйнамоқда
 
69 Кенжабоев жарима майдонидан сал узоқроқда дарвозага зарба берди, тўп дарвозабон қўлидан чиқиб кетди. Аммо тўпга бошқа ўйинчиларимиз етиб кела олишмади
 
66 Огоҳлантириш! Жасур Ҳасанов га сариқ карточка кўрсатилди!
 
63 Сардор Эминов бу сафар ўткир бурчакдан дарвозамизга зарба берди, тўп майдонни тарк этди
 
61 Жасур Ҳасанов узоқдан дарвозага зарба йўллади, аммо бу зарба кучсиз ва ноаниқ бўлди
 
58 Кейинги дақиқаларда майдон эгалари анча фаоллашди
 
57 Майдон эгалари томонидан яна бир хавфли ҳужум. Сардор Эминов бу сафар дарвозага ноаниқ зарба йўллади
 
55 Хавфли вазият! "Сўғдиёна" жамоаси ҳужумини Азамат Исроилов ноаниқ зарба билан якунлади
 
53 Мезбонлар тўпни бурчакдан ўйинга киритди, тўпни майдонни тарк этди. Қувватов тўпни ўйинга киритади
 
52 "Сўғдиёна" жамоаси узоқ ҳужум ташкил қилди, дарвозага йўлланган сўнгги зарбани Қувватов эгаллаб олиб, ўйинга киритди
 
48 Иккинчи бўлимда "Насаф" фаол ҳаракат қилмоқда
 
46 Ўзгариш! С.Қобилов ўрнига И.Абдуллаев майдонга тушди
 
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида, жамоалар майдонга чиқиб келишди
 
Биринчи бўлим якунланди
 
45 Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
 
43 Бугунги учрашувда жамоамизни Қаршидан келган фаол мухлисларимиз қизғин қўллаб-қувватлашмоқда
 
40 Ўзгариш! У.Қодиров ўрнига майдонга Қ. Баҳодиров майдонга тушди
 
39 "Насаф" ўйинни кўтаринки руҳда ўтказмоқда
 
Мана тажриба! Жасур Ҳасанов жарима майдончасига яқинлашиб, дарвозага аниқ зарба берди, посбон тўпни қайтаришга ожизлик қилди
 
35 ЖАСУР ҲАСАНОВ!!! 0:2
 
Бурчакдан оширилган тўпни Голбан боши билан дарвозага жойлаб қўйди
 
34 Яна бурчак тўпи. "Насаф" тўпни ўйинга киритади
 
32 ЗАРБАА! Кетма-кет зарбалар! Аввал Черан кейин Абдураҳимов дарвозага йўллаган зарбаларида аниқлик етишмади
 
29 Вақти-вақти билан "Сўғдиёна" жамоасининг ташкил этган ҳужумлари хавфли бўлмоқда
 
28 Дарвозага йўллаган зарбалар ноаниқ бўлаяпти. Бу сафар Б.Абдураҳимовда шундай бўлди
 
27 Мезбонлар жарима тўпини тепишди, дарвозага йўлланган тўпни Қувватов эгаллаб олиб, ўйинга киритди
 
Огоҳлантириш! Умар Эшмуродов га сариқ карточка кўрсатилди!
 
Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
 
25 "Насаф" навбатдаги бурчак тўпини тепади
 
24 Яна зарбаа! Черанни боши билан дарвозага берган зарбаси, дарвоза тўсинига тегиб қйтди
 
23 ЗАРБАА! Бу сафар Кежабоев қулай вазиятда Черанга тўпни ташлаб берди, энди Черан дарвозага зарбани ноаниқ йўллади
 
21 Ўйинда Кенжабоев ва Черан тандем ҳосил қилишаяпти, Тажрибали ҳужумчимиз Кенжабоевни қулай тарзда тўп билан таминламоқда, аммо ёш ўйинчимизда тажриба етишмаяпти
 
20 ЗАРБАА! Кенжабоев очиқ дарвозани аниқ нишонга ололмади
 
19 Жамоамиз дарвозадан узоқроқда жарима тўпи ишлаб олишди, тўп ёнида Ғаниев
 
18 Тўпни дарвоазадан узоқлаштиришди ва тезкор ҳужум ташкил этилди. Чераннинг оширган тўпига Кенжабоев етиб кела олмади
 
18 Майдон эгалари бурчакдан тўпни ўйинга киритишади
 
15 Жамоамизнинг яна бир ҳужуми самарасиз якунланди, жарима майдончасида футболчиларимиз бир-бирларига тўп оширишди хатога йўл қўйишди
 
13 Кейинги дақиқаларда "Насаф" ҳужумкор ўйин намойиш этаяпти
 
9 Тўхталиш. "Сўғдиёна" футболчиси тиббий ёрдамга муҳтож
 
Хавф бартараф этилди
 
7 Энди А.Ғаниевни жарима майдончаси яқинида мезбон жамоа ҳимоячиси йиқитди. Жарима тўпи
 
Ғаниев У.Қодировга қуполлик ишлатган эди
 
5 Огоҳлантириш! Азиз Ғаниев га сариқ карточка кўрсатилди!
 
5 "Сўғдиёна" жамоасининг илк ҳужуми Эминовнинг дарвозамизга ноаниқ зарбаси билан якунланди
 
2 "Насаф" учрашувни бошлаб берди ва илк ҳужумини уюштирди, Кенжабоевнинг дастлабки зарбаси ноаниқ бўлди
 
Диққат! Жамоалар ПФЛ садолари остида майдонга чиқиб келишди
 
Жиззахда об-ҳаво салқинроқ, булутли
 
"Сўғдиёна" жамоаси ҳам чигалёзди машқларини якунига етказди, улар ҳам кийиниш хонасига йўл олишди
 
"Насаф" жамоамиз футболчилари чигалёзди машғулотини якунлаб, кийиниш хонасига кириб кетишди
 
Бугун майдонга тушадиган жамоалар таркиби эълон қилинди, марҳамат танишинг
 
"Сўғдиёна" жамоаси ҳам чигалёзди машғулотларини бошлаб юборишди
 

 
"Насаф" футболчилари стадионда чигалёзди машғулотларини бошлаб юборишди
 
Дарвозабонлар ўйин олди машғулотларини бошлаб юборишди
 
Бундан бироз вақт олдин "Насаф" стадионга етиб келди
 
Ассалому алайкум азиз футбол ишқибозлари! Бугун "Насаф" жамоамиз сафарда олий лига 19-тури қолдирилган учрашувида "Сўғдиёна" жамоасига қарши қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувни сайтимизнинг мана шу саҳифаси орқали кузатиб боринг
 

"Насаф"



Рўзиқул Бердиев



Бошланғич таркиб
35 Санжар Қувватов
2 Акмал Шораҳмедов
6 Азизжон Ғаниев   
7 Одилжон Ҳамробеков
18 Баҳром Абдураҳимов
20 Ислом Кенжабоев   
22 Игорь Голбан   
34 Фарруҳ Сайфиев
69 Драган Черан
77 Жасур Ҳасанов    
92 Умарбек Эшмуродов  
Заҳирадагилар
1 Умиджон Эргашев
4 Мақсуд Каримов  
14 Шароф Муҳитдинов  
15 Шахбоз Эркинов
31 Сайдулло Раҳматов
38 Дониёр Нарзуллаев
45 Бобир Абдухолиқов