Қайдномага қайтиш

Ўзбекистон Кубоги-2017. 1/4 финали жавоб учрашуви (28.07.2017 й. 18:00да)

"Қўқон-1912"



Нуъмон Ҳасанов



Бошланғич таркиб
13 Никита Рибкин
7 Жамшид Ҳасанов  
10 Жавоҳир Сидиқов  
14 Дониёр Ҳасанов   
19 Суҳроб Бердиев
23 Александр Мерзляков
26 Акмал Холмуродов
55 Дарко Гожкович
70 Қувондиқ Рўзиев  
77 Мурод Ҳолмуҳаммедов    
99 Флип Раевац  
Заҳирадагилар
12 Азиз Ашуров
4 Баҳодир Акрамов  
5 Жалил Кимсанов  
9 Носир Отақўзиев
11 Андрей Сидоров  
24 Иброҳим Раҳимов
96 Муҳаммаданас Ҳасанов

Қўқон ш.,"Марказий" стадиони

Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)
Ассистентлар: Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент)
Заҳира ҳаками: Акмалжон Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент)

2
Учрашув якунланди. Эътиборингиз учун рахмат
2
21' Мурод Ҳолмуҳаммедов (Пен.)
64' Жамшид Ҳасанов
87' Шахбоз Эркинов
91' Жасур Ҳасанов
Хайр саломат бўлинг!
 
Учрашув тугади! "Насаф" кубокнинг ярим финал йўлланмасин қўлга киритди. ТАБРИКЛАЙМИЗ!!!

 
95 Майдон эгалари сўнгги бурчак тўпини амалга оширди. Дарвозага йўлланган зарбани Қувватов эгаллаб олди
 
95 Бердиевнинг зарбасига Голбан туғаноқ бўлди
 
Жасур Ҳасанов ўзининг жамоамиз таркибидаги илк расмий учрашувида гол муаллифи бўлди. Табриклаймиз!
 
92 Ўзгариш! Раҳматуллаев ўрнига Ғолиб Ғайбуллаев майдонга тушди
 
91 ГОООООЛЛЛЛ!!! ГООООООЛ! Жасур Ҳасанов! 2:2
 
90 Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
 
90 Огоҳлантириш! Жавоҳир Сиддиқов га сариқ карточка кўрсатилди!
 
Шахбоз Эркинов ўзига ошириб берилган тўпни шошмасдан ҳатто дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, гол урди
 
87 ГОООООЛЛЛЛ!!! ГООООООЛ! 2:1 Шахбоз Эркинов!
 
86 Тўп билан майдон эгалари, уларнинг ҳужуми давом этмоқда. Мана ниҳоят тўп ўйинчиларимизда
 
84 Черан ўрнига Голбан майдонга тушди
 
83 Бу сафар Эшмуродов яхши ҳаракат қилиб, дарвозамизни голдан асраб қолди
 
72 Бу сафар мезбонлар хавфли ҳужум уштиришди. Акрамовнинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
 
81 Жамоамиз ҳужумлари давом этмоқда
 
80 Яна бир имконият! Чераннинг ошириб берган тўпини Абдураҳимов дарвозага аниқ йўллай олмади. Қанча имкониятлар
 
Футболчиларимиз кетма-кет икки қўлай имкониятдан фойдалана олишмади
 
77 Яна бир зарба! Жасур Ҳасановнинг дарвозага йўллаган зарбасини Рибкин ушлаб олди
 
76 Хавфли вазият! Абдураҳимовнинг ошириб берган тўпини Эркинов аниқ дарвозага йўллай олмади
 
75 Ҳар иккала жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. Аммо ҳисоб ўзгаргани йўқ
 
72 Ўйин яна давом этади
 
Танаффус. Учрашув ҳаками яна футболчиларга чанқоғини босиб олиш учун имкон берди
 
71 Шахбоз Эркиновнинг дарвозага йўллаган зарбасини Рибкин майдондан чиқариб юборди
 
68 Ўзгариш! Кенжабоев ўрнига Жасур Ҳасанов майдонга тушди
 
66 Ўзгариш! Холмуҳамедов ўрнига Ж.Кимсанов майдонга тушди
 
64 Ўйинда ҳисоб ўзгарди. Гол муаллифи Жамшид Ҳасанов гол муаллифи
 
61 Ўзгариш! Рўзиев ўрнига Баҳодир Акрамов майдонга тушди
 
58 Афсус! Б.Абдураҳимов яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади, Рибкин тўпни эгаллаб олди
 
57 Д.Ҳасанов ўрнига Сидоров майдонга тушди
 
56 Азиз Ғаниев жаримани узоқ масофадан аниқ амалга оширди, Рибкин тўпни эгаллаб олди
 
Д.Ҳасанов Черанни тўхтатиб қолган эди
 
54 Огоҳлантириш! Дониёр Ҳасанов га сариқ карточка кўрсатилди!
 
52 Холмуҳамедов жарима тўпини амалга оширди. У дарвозага зарба йўллаган эди, ноаниқ
 
Ўйин шиддати анча юқори, майдон эгаларининг ташкил этган қарши ҳужумлари ҳам хавфли бўлди
 
51 Хавфли вазият! Чераннинг ошириб берган тўпини Абдураҳимов дарвозага йўллашда кеч қолди
 
50 Ҳар иккала жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда
 
Иккинчи бўлим бошланди
 
Биринчи бўлим якунланди
 
47 Бу сафар Ҳолмуҳамедов жаримадан тўпни ошириб берди. Раевац яқин масофадан дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
 
47 Жуда хавфли вазият! Ғаниев жаримадан тўпни дарвоза томон ошириб берди. Раҳматуллаев дарвозага тўхтатмасдан зарба йўллади, Рибкин тўпни эагллаб олди
 
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
 
45 Огоҳлантириш! Мурод Ҳолмуҳамедов  га сариқ карточка кўрсатилди!
 
44 Огоҳлантириш! Флип Раевац М.Каримовга нисбатан қупол ўйнади ва огоҳлантирилди га сариқ карточка кўрсатилди!
 
43 Хавф бартараф этилди. Бу орада мезбонлар ҳам тезкор қарши ҳужум уюштирди. Бунда М.Каримов яхши ҳаракат қилди
 
42 Ғаниев жарима майдончасидан узроқда жарима тўпини амалга оширди, Тўпни ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи тепамиз
 
41 Кенжабоев-Сайфиев-Абдураҳимов комбинацияси самара бермади. Абдураҳимовнинг боши билан берган зарбасини Рибкин эагллаб олди
 
37 Кетма-кет ҳужумлар. И.Кенжабоев бу сафар тўпни дарвозага йўлламасдан шерикларига ташлаб берди, тўп йўқотилди. Кейингисида Раҳматуллаев узоқда дарвозага зарба берди, ноаниқ
 
34 Ҳолмуҳамедов бу сафар тўпни бурчакдан ўйинга киритди, хавф бартараф этилди
 
33 Ўйин асосан майдон марказида давом этмоқда. Жамоаларнинг ташкил этган ҳужумлари ниҳоясига етмасдан тўхтаб қолмоқда
 
Ўйин яна давом этади
 
27 Учрашув ҳаками футболчиларга чанқоғини босиб олишга рухсат берди
 
26 Афсус! Ислом Кенжабоев яқин бурчакдан дарвозани ишғол қила олмади. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди
 
25 "Насаф" навбатдаги бурчак тўпини амалга оширади
 
Пенальти бўлган вазиятда Раевац М.Каримовга суяниб турган эди. Каримов ўзини четга олгач у йиқилди. Бу ҳолат қоида бўзилди деб, топилди
 
21 Учрашувда ҳисоб очилди 1:0. М.Ҳолмуҳамедов пенальтини голга айлантирди
 
20 Дарвозамизга пенальти белгиланмоқда. Серазетдинов узоқ ўйланди ва қарор  қабул қилди
 
19 Ўйин сурати бироз пасайди. Майдонда тенг курашлар давом этмоқда
 
16 "Насаф" аста-секин ҳужумларини кўўпайтирмоқда, майдон эгалари ҳимояланишга мажбур бўлишмоқда
 
15 Яхши ҳужум бўлди. Абдураҳимов Ғаниевга тўпни ташлаб берди, аммо унинг зарбасига ҳимоячилар қаршилик қилишди
 
13 Драган Черан бу сафар Шахбоз Эркиновни тўп билан таъминлади, Аммо унинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
 
10 Жамоамизнинг яна бир тезкор ҳужумида Ш.Эркинов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
 
9 Фарруҳ Сайфиев, Ислом Кенжабоевни деярли бирга-бир вазиятга чиқарди, аммо у тўпни ўзига ўнглаб олгунча, ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
 
7 Жамоамизнинг кетма-кет ташкил этган ҳужумлари ҳимоячилар томонидан тўхтатилди
 
5 Рибкин тўпни ўйинга киритмоқда
 
5 Тўп билан "Насаф", қоида бўзилди, деярли майдондан марказидан тўпни ўйинга киритишди
 
4 Мезбонларнинг яна бир ҳужумида С.Бердиевнинг дарвозамизга йўллаган тўпини Қувватов эгаллаб олди
 
2 Жамоамизнинг уюштирган қарши ҳужуми ниҳоясига етмасдан тўхтаб қолди
 
2 Майдон эгалари илк ҳужумини ташкил қилишди, ҳимоячиларимиз ўз ўрнида
 
Учрашув бошланди! Учрашувни майдон эгалари бошлаб беришди
 
Бугун жамоамиз оқ, мезбонлар кўк либосларда майдонга тушишган
 
Диққат қилинг! Стадионда ПФЛ садолари янграмоқда, жамоалар майдонга чиқиб келишди 
 
Чигалёзди машғулотлари ниҳоясига етди. Жамоалар кийиниш хонасига кириб кетишди
 
Айни пайтда жамоалар майдонда чигалёзди машғулотларини давом эттиришмоқда
 
Футбол ишқибозларини стадионга киришига рухсат этилди
 
Ҳар иккала жамоа стадионга етиб келган. Яна бироздан сўнг чигалёзди машғулотлари бошланади
 
Ассалому алайкум азиз футбол ишқибозлари! "Қўқон-1912" - "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги-2017 чорак финали жавоб учрашувининг матнли трансляциясини сайтимизнинг мана шу саҳифаси орқали олиб борамиз
 

"Насаф"



Рўзиқул Бердиев



Бошланғич таркиб
35 Санжар Қувватов
2 Акмал Шораҳмедов
4 Мақсуд Каримов
6 Азизжон Ғаниев
10 Дилшод Раҳматуллаев  
15 Шахбоз Эркинов  
18 Баҳром Абдураҳимов
20 Ислом Кенжабоев  
34 Фарруҳ Сайфиев
69 Драган Черан  
92 Умарбек Эшмуродов
Заҳирадагилар
1 Умиджон Эргашев
5 Ғолиб Ғайбуллаев  
22 Игорь Голбан  
27 Ислом Рашидхонов
31 Сайдулло Раҳматов
45 Бобир Абдухолиқов
77 Жасур Ҳасанов