fcnasaf.uz

  05 Jun 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф” янги “Марказий”да илк марта машғулот ўтказди

Ўзингизга маълум, Қарши шаҳридаги “Насаф” жамоасининг уй учрашувлари ўтказиладиган – “Марказий” стадион кенг кўламдаги реконструкция ишлари ўтказилиши муносабати билан ёпилган эди.

Жамоамиз, “Марказий”да сўнгги марта 2016 йил 22 октябрь куни 26-тур доирасидаги “Навбаҳор”га қарши учрашув ўтказган эди. Шундан сўнг, барча уй учрашувлари Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионига кўчирилди.  

Мана орадан деярли саккиз ой ўтиб, “Марказий” стадионнинг янги чим ётқизилган майдони ўйинга тайёр бўлди. Футболчиларимиз бугун,  бу йил ҳисобидан илк марта “Марказий”да машғулот ўтказишди.

Аммо, “Марказий”да “Насаф”нинг уй учрашувлари кейинроқ бошланади. Чунки, стадионда охирги реконструкция ишлари давом этмоқда. Бу жараён тугалланиш арафасида.

Клубимиз ишқибозлари учун яна бир янгилик, жамоамиз 30 июн куни “Қўқон-1912” жамоасига қарши кубокнинг дастлабки учрашувини “Марказий”да ўтказиши мумкин. Бу албатта режа, бунга яқин кунларда аниқлик киритилади ва тўлиқ хабар берамиз.

Энди бевосита машғулотларга тўхталадиган бўлсак, миллий терма жамоамиз сафига жалб этилган футболчиларимиз ҳамда легионерларимиздан ташқари, ҳамма ўйинчиларимиз машғулотда иштирок этишди.

Легионер футболчиларимиз эса эртадан машғулотларга киришади.

Қуйида бугунги  машғулотга оид айрим суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.   

Машғулотнинг тўлиқ  фотожамланмасини мана бу ҳавола орқали томоша қилинг.

Биз жамоамизнинг тажрибали ҳужумчиси Шахбоз Эркиновдан янги майдон ва янгиланган стадион ҳақидаги фикрларини сўрадик.

-Тўғриси, стадионимиздаги ўзгаришларни кўриб жуда хурсанд бўлдим. Ўйлайманки, бу янгиликлар мухлисларимизни ҳам жуда қувонтириши турган гап. Майдон ҳам кўнгилдагидек бўлибди, таърифлашга сўз йўқ. Кўриниб турибдики, бу ерда меҳнат қилган инсонлар бор маҳорати ва билимларини ишга солишган. Фурсатдан фойдаланиб, бош ҳомиймиз – “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбариятига, клубимиз мутассаддиларига, бу ерда меҳнат қилган барча ака ва укаларимизга, жамоамиз ва жамоадошларим номидан каттадан-катта ташаккурлар изҳор этаман. Ўз ўрнида биз футболчилар ҳам, клубимиз раҳбарияти ва мухлисларимизнинг ишончларини оқлашга бор кучимизни, маҳоратимизни ишга соламиз, - дейди Шахбоз Эркинов.

Машғулот пайти, стадионимизга клубимиз президенти – “Шўртан газ кимё мажмуаси” бош  директори Одил Шукурович Темиров ҳам ташриф буюрдилар. У киши мураббий ва футболчилар билан учрашиб, қисқа суҳбат ҳам уюштирдилар.

Бу учрашувдан барча футболчиларнинг кайфияти ҳам кўтарилди. Машғулотлар кўтаринки руҳда ўтди.